Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жонли ижродаги концерт дастурини тақдим этади. Бу ҳақда Шоҳжаҳон Жўраев инстаграм’даги саҳифасидаги маълумотга асосан Darakchi.uz хабар қилмоқда.
Концерт дастури 13-14 октябрь кунлари "Master Theater" санъат саройида бўлиб ўтади.
Шерали Жўраевга унинг иккинчи ўғли Зоҳиршоҳ ҳамроҳлик қилмоқда.
Ўзбекистон халқ артисти Америка Қўшма Штатларига 25 йилдан олдин борганини алоҳида таъкидлаган.