Самарқанднинг шифобахш булоқлари ҳақида нималарни биламиз?

Самарқанднинг шифобахш булоқлари ҳақида нималарни биламиз?
Самарқанд шаҳар аҳолисини минг йиллар давомида ичимлик суви билан таъминлаб келаётган булоқлар мавжуд. Булар Чашмаи Хизр, Тош-Охур Чашма, Хўжа Дониёр ва бошқалар ҳисобланади.

Шаҳардаги юздан ортиқ катта-кичик булоқларнинг сув режими, сифат кўрсаткичлари, шифобахшлик хусусиятлари шу кунгача яхши ўрганилмаган. Тош-Охур, Чашмаи Ҳизр ва Чашма булоқлари шулар жумласидан.

Самарқанд давлат университети биология факультети магистри Шаҳло Эрданова “Самарқанд шаҳри ”Чашма” ариғи флорасининг таксономияси ва экологик хусусиятлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Мазкур мавзу бўйича бир қатор мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. Илмий раҳбари ботаника кафедраси доценти Бўстон Исломов.

Тадқиқотчи олиб борган кимёвий таҳлилларга кўра, “Чашма” булоғи суви жуда юмшоқ бўлиб, бошқа булоқларга нисбатан унда сульфат ионлари миқдори кам, натрий ва калий миқдори меъёрдан паст, қаттиқ қолдиқ миқдори энг кам бўлган юқори сифатли сувдир.

Минг йиллар давомида Самарқанд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келган ушбу ариқ 200 дан ортиқ турдаги манзарали ва доривор ўсимликлар дунёсига эга. Ўтган асрнинг 50-60 йилларигача ариқ суви ичишга яроқли бўлган. Шаҳар аҳолисининг асосий қисми шу ариқ сувидан истеъмол қилиб келган. Асримиз бошларида “Чашма” сувининг ифлосланиш даражаси анчайин ортган. Ҳозирги кунга келиб ариқ жуда ачинарли аҳволга келиб қолган. Суви ичишга яроқсиз, ариқ атрофи чиқиндилар билан ифлосланган. Бу эса ўз навбатида шаҳар экологиясига ва “Чашма” ариғи флорасига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Шу босидан ариқ суви сифатини атрофлича таҳлил қилиш, баъзи машҳур булоқларга алоҳида миллий архитектура-қурилиш кўринишида безак бериш, шифобахшлик хусусиятларини аниқлаш, сайёҳлар келиб кўрадиган, томоша қиладиган ва дам оладиган туристик масканларга айлантириш муҳим вазифадир.

– Тадқиқот давомида “Чашма”нинг сув сифати кўрсаткичларини ҳам ўрганишга ҳаракат қилдик, - дейди тадқиқотчи. – Таҳлил натижаларига кўра сувнинг умумий қаттиқлиги 12мг/л ни ташкил этди. Тоза ичимлик суви умумий қаттиқлигининг энг юқори даражаси 7-9 мг/л этиб белгиланган. Нитратли кўрсаткич ҳам “Чашма” булоғида тоза ичимлик сувникига қараганда юқори. Яъни ичимлик сувида нитрат 45мг/л гача бўлиши керак, “Чашма” ариғи сувида бу кўрсатгич 75,1 мг/л ни ташкил этади. Бу каби таҳлиллар “Чашма” суви ичимлик суви сифатида фойдаланиш ва истеъмол учун яроқсиз эканлигини кўрсатади.

Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанднинг шифобахш булоқлари ҳақида нималарни биламиз?