Мўйноқ шаҳри яқинидаги Судочье кўлига пуштиранг фламинго қушлари қайтди.
Ушбу кўлда учиб ўтувчи қушлар учун озуқа жуда кўп. Сўнгги йиллар давомида бу ерда тўхтаб тухум қўядиган пуштиранг фламинго қушлари сони жуда кўпайган.
Айни дамда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ушбу қушларни ҳимоя қилиш ва уларни томоша қилишни истаган сайёҳлар учун туристик ҳудудлар ташкил қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.