Алишер Саъдуллаев: “Ёшлар Иттифоқи спам эълон қилиш акциясини ўтказиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган”

Алишер Саъдуллаев: “Ёшлар Иттифоқи спам эълон қилиш акциясини ўтказиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган”
Ёшлар иттифоқи раиси биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёшлар ташкилоти спамлар компаниясини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилди.

Хабарга кўра, Марказий Кенгаш Тошкент ахборот технологиялари университетининг баъзи талабалари ҳамда бошланғич ташкилот аъзоларини “Тролл.уз” интернет лойиҳаси саҳифаларига қарши спам эълон қилиш акциясини ўтказиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган ва уларни бу ҳатти-ҳаракатларга ундамаган.

5 ноябрь куни Тошкент ахборот технологиялари университети Ëшлар иттифоқи етакчиси Умидбек Абилов айрим фаоллари билан ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида оммабоп бўлган “TROLL.UZ” каналини ТАТУ ҳамда бошқа олий таълим муассасаларини “ҳақорат қилганлик”да айблаб каналга спам бериб ëпиш билан жазолаш ташаббуси билан чиққан эди.

Университет Ёшлар иттифоқи фаолларидан бири ташаббус матнида: "Тролл.уз” интернет канали админларининг бири ўзидан ақл ясаб олган шекилли, босар-тусарини билмай қолган. Менимча бирор-бир олийгоҳни ҳам битирмаган булар. Шунинг учун, Ўзбекистондаги (ҳозирча) 70 фоиздан кўпроқ ОТМларни ëмонлаб, устидан кулиб чиқарди. Мана шунақа юртимизнинг келажагига болта ураëтган канал админларига жазо сифатида каналини ëпишни мақсад қилиб қўйдик. @TROLLUZ каналига спам бериб ëпамиз. 05.11.2018 йил соат 13:00 дан 13:30 га қадар барчангизни "Telegram" онлайн бўлиб туришингизни илтимос қиламиз” , – деб келтиради.

Ташаббус матни ТАТУ Ëшлар иттифоқининг "Telegram" канали орқали тарқатилган ва университет Ëшлар иттифоқи етакчиси Умидбек Абилов томонидан қўллаб-қувватланган. Талабалардан ҳам ташаббус матнига муносабат билдириш сўралган.

“TROLL.UZ” лойиҳаси муаллифи, блогер Умид Ғафуров Тошкент аборот технологиялари университети ректорига бу хабарни тарқатишда иштирок этган барчанинг исм фамилияларини аниқлашда ёрдам беришни сўраб очиқ хат йўллаган.

Умид Ғафуров очиқ хатида “Менга маълум бўлишича, сиз раҳбарлик қилаётган олийгоҳ талабалари ва ўқитувчилари мен ҳақимда ёлғон хабар тарқатишяпти: ҳеч қаерда ўқимаган ва қамоқда ўтирган деган хабарлар (139, 140 моддалар ЎзР ЖК). Агарда бу хабарлар муаллифи ва иштирокчилари аниқланмаса, университет маъмуриятига қарши судга мурожаат қилишга мажбур бўламан”, – деб келтириб ўтган.

Блогер Умид Ғафуров ўзининг ижтимоий тармоқдаги каналида маълум қилишича, 5 ноябрь куни ТАТУ ректори ва университет Ёшлар Иттифоқи етакчиси ва фаоли билан бўлиб ўтган суҳбатда ёлғон хабар тарқатганлар айбларини тан олган ва ўз узрларини сўраган.

“Бу ишни судга ошириш учун асос қолмади. Айбдорлар ўз хатоларини тан олишди ва қилмишларидан пушаймон. Ҳар бир айтилган гап учун жавобгарлик борлигини унутманг" дейилади "TROLL.UZ" лойиҳаси муаллифининг "Telegram" каналидаги хабарида.

Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши Тошкент ахборот технологиялари университетининг айрим Иттифоқ фаоллари томонидан ташкиллаштирилган спам компаниясидан бехабар эканлигини билдирган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Алишер Саъдуллаев: “Ёшлар Иттифоқи спам эълон қилиш акциясини ўтказиш бўйича ҳеч қандай топшириқ бермаган”