Омонқўтон ғор макони ҳақида нималарни биласиз?

Омонқўтон ғор макони ҳақида нималарни биласиз?
Самарқанд ҳудудида топилган энг қадимий ёдгорликлардан бири Омонқўтон ғор макони ҳисобланади. Омонқўтон ғори 1947 йилда археолог Давид Левтомонидан топилган. Омонқўтон ғори очилган пайтларда МДҲ давлатлари ҳудудида 166 та палеолит даврига оид ёдгорликлар аниқланган эди. Самарқанд давлат университети пеолитчилар гуруҳи палеолит даври ёдгорликларини ўрганишнинг анча тараққий қилган услубларини яратганлар. Ўша даврлардаёқ археологик тадқиқотларда геология, палеонтология ва этнография каби фанларнинг маълумотларидан фойдаланилган.

Макон Чақулқулён тоғларида денгиз сатҳидан тахминан 1300 м. баландликда, Самарқанд шаҳридан 45 км. жануброқда жойлашган. Тадқиқотлар 10 йил давом этган. Ғорнинг ётқизиқлари унинг кириш қисмида концентрасиялашган; маданий қатламларнинг қалинлиги 0,25 дан 1,5 м. гача бўлган. Бу ердан гулхан ва ўчоқлар қолдиқлари аниқланган. Топилмаларнинг жуда катта қисмини ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари ташкил қилади (барча топилмаларнинг 80%).

Ғорнинг тош буюмлари коллекцияси 200 тадан ортиқроқ артефактлардан иборат. D.N. Лев тош индустриясининг таҳлили асосида Омон-Қўтон Тешик-тошга нисбатан ҳам қадимгироқ даврлар билан саналанган ва Тешик-тош унинг меросхўридир. Кейинчалик ушбу нуқтаи-назарни рус археологи A.P. Окладников қўллаб қувватлаган.

Ғор тўлиқ ўрганилган деб ҳисобланишига қарамасдан, унинг айрим жойларида қазилмаган майдончалар бўлакларини топиш мумкин ва ушбу майдонларда одам фаолияти изларини ҳамда ҳайвон суяклари қолдиқлари мавжуд.

Омон Қўтон ғоридан абсолют саналашни амалга ошириш истиқболи жуда муҳим. Зарафшон воҳаси тош даври ёдгорликларининг ўрганилганлигига қарамасдан мавжуд саналашлар барчаси нисбийдир. Ғордан топилган қазилма фауна катта қизиқиш уйғотади. Негаки, улар нафақат ибтидоий одамларнинг ов обектлари, балки қадимги палеоиқлим ҳақида ҳам муҳим маълумлотларни беради.

В. И. Громованинг дастлабки хулосасига кўра Омонқўтон ғоридан от, буғу, ёввойи эчки, гиена, айиқ, жайра, юмронқозиқ каби сут эмизувчи ҳайвонлар топилган:

1948 йилда Омонқўтон ғорида олиб борилган қазиш ишлари натижасида Тешик-тошдагига ўхшаш фауна аниқланган.


Одил Эргашев
Самарқанд давлат университети
Археология кафедраси доценти

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Омонқўтон ғор макони ҳақида нималарни биласиз?