Hytera компанияси Қозог’истон темир ё’лларига рақамли ёрдамни тақдим этади

Hytera компанияси Қозог’истон темир ё’лларига рақамли ёрдамни тақдим этади
«Казахстантемиржолы – Қозог’истон темир ё’ллари» (КТЖ) Hytera (SZSE: 002583) компанияси билан хусусий алоқа тизимини ер усти магистрал радиоалоқа тизимига модернизатсия қилиш – янгилаш бо’йича шартнома имзолади, ушбу алоқа тизими узунлиги 3600 км бо’лган темир ё’ллар бо’йлаб овозли хабарлар ҳамда барча керакли ма’лумотларни узатиш имкониятига эга бо’лади, бу эса темир ё’л гиганти тармог’ининг тахминан 20% ни ташкил қилади.

КТЖ — бу Қозог’истон миллий темир ё’ллар компанияси бо’либ, ушбу компания бутун мамлакат бо’йлаб темир ё’л транспорти тармог’ининг ривожланиши, эксплуататсияси ва техник хизмат ко’рсатишига жавоб беради. Ушбу темир ё’л Хитойни Европа билан бог’лайди ва 2013 йилдан бошлаб тобора ортиб бораётган товарлар оқимига мунтазам равишда хизмат ко’рсатиб келмоқда.

Поездларни ўтказиш қобилиятини ко’пайтириш ва поездлар хавфсизлигини ошириш учун КТЖ о’з радио тармоғини модернизатсия қилиши ва янги марказлаштирилган диспетчерлик марказини жорий этиши керак эди.

Hytera компанияси Қозог’истон темир ё’лларига рақамли ёрдамни тақдим этади

Мавжуд вариантларни синчиклаб о’рганиб чиқиб, КТЖ - Казахстантемиржолы TETRA тизимига о’тишга қарор қилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жавобгарлик, тизимни лойиҳалаштиришдан бошлаб асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш ва тармоқни кенгайтиришгача бо’лган мас’улият профессионал алоқа технологиялари ва ечимлари бо’йича жаҳоннинг етакчи та’минотчи – етказиб берувчи компанияларидан бири Hytera компанияси зиммасига юклатилган.

Лойиҳа жами умумий мураккабликдаги 72 та ТЕТРА база стансиялари, 2500 та TETRA қурилмалари, 80 дан ортиқ коʻп режимли TETRA ва LTE қурилмалари, 450 та TETRA темир ёʻл терминаллари ва 1100 дан ортиқ статсионар ва мобил TETRA терминалларини оʻз ичига олади.

Hytera компанияси учун асосий вазифа барча темир ё’л линиялари бо’йлаб жуда узоқ масофаларни ишончли қопламалар билан та’минлаш эди – бу эса чо’л-дашт зоналари ва катта баландликлардаги ог’ир об-ҳаво шароитида ишлаш қобилиятига эга радио-инфратузилмани кенгайтиришни англатарди. Бундан ташқари, TETRA стандартидан илгари поездларда хавфсизлик тизимларини қўллаб-қувватлаш учун фойдаланилмаган, шунинг учун Hytera компанияси керакли ма’лумотларни иловалар билан қо’ллаб-қувватлаш қобилиятига эга бо’лган янги юқори даражада ишончли ечимни ишлаб чиқиши керак эди.

TETRA тизимидан фойдаланиш деярли барча зарур иловалар, шу жумладан поездлар хавфсизлиги тизимига ма’лумотларни узатиш учун ягона радио экотизимни яратиш имконини берди – бу эса уни нафақат лойиҳалаштириш, о’рнатиш ва хизмат ко’рсатишини осонлаштирди, балки янада тежамкорроқ ҳам қилди. Шунингдек, Hytera компанияси мониторинг қилиш ва фавқулодда вазиятларга жавоб қайтариш мақсадида видеога олишни қо’ллаб-қувватлаш учун кенг полосали технологиядан фойдаланган.

Поездлар орасидаги масофани назорат қилувчи хавфсизлик тизими КТЖ - Казахстантемиржолыга бир вақтнинг ўзида ё‘лнинг ушбу участка қисмида кўп сонли поездларни бошқариш имконини беради, бу эса темир ё’л бошқариши мумкин бо’лган юк ташиш ҳажмини оширади.


«Биз маʼлумотларни узатиш, поездлараро алоқа ва диспетчерлик ходимлари о’ртасида мулоқотни та’минлаш учун тоʻлиқ ечим – КТЖ – Казахстантемиржолы - Қозог’истон темир ё’лларини таклиф эта олганимиздан фахрланамиз», — деб ма’лум қилади HyteraKazakhstan компаниясининг савдо бо’йича директори Иван Вэнг. «Бу TETRA тизими овозли хабарлар ва ма’лумотларни минимал харажатлар билан қандай қилиб ишончли ва самарали ечимларда тақдим этиши мумкинлигини коʻрсатувчи намунали лойиҳадир. Бундан ташқари, кенг полосали алоқанинг о’рнатилган функсиялари ходимларнинг фавқулодда вазиятлардан хабардорлигини янада оширади».

Hytera компанияси ҳақида

HyteraCommunicationsCorporationLimited компанияси (SZSE: 002583) — профессионал алоқа технологиялари ва ечимлари бо’йича жаҳоннинг етакчи та’минотчи – етказиб берувчи компанияларидан бири. Овозли хабарлар, видео ва турли ма’лумотларни узатиш имкониятлари туфайли компания бизнес фаолияти учун ва муҳим фойдаланувчилар о’ртасида янада тезроқ, хавфсизроқ ва ко’п қиррали алоқани та’минлайди. Hytera компанияси мижозларга кундалик фаолият давомида, шунингдек фавқулодда вазиятларда ҳам жавоб бериш, ҳамда ко’проқ ютуқларга эришиш имконини бериш учун дунёни янада самарали ва хавфсизроқ қилади.

Компания ҳақида янада батафсилроқ ма’лумотни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин: https://www.hytera.com/en/home.html.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Hytera компанияси Қозог’истон темир ё’лларига рақамли ёрдамни тақдим этади