Самарқанд давлат университети ШҲТ га аъзо давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда …

Самарқанд давлат университети ШҲТ га аъзо давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда …
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг бир қатор олий таълим муассасалари ва ташкилотлари билан расмий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

СамДУ томонидан бугунги кунда Хитой Халқ Республикасининг 7, Россия Федерациясининг 40, Қозоғистоннинг 7, Тожикистоннинг 3, Қирғизистоннинг 1 олий таълим муассасалари билан келишувга эришилган, меморандум ва шартномалар имзоланган.

Самарқанд давлат университети ШҲТ га аъзо давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда …

2021-2022 ўқув йилида 67 нафар хорижий фан арбоби, профессор –ўқитувчилар таълим жараёнига жалб этилди. 40 нафарга яқин мутахассислар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар олий таълим муассасалари олимлари ҳамда мутахассисларидан иборат бўлиб, улар масофавий ва тўғридан–тўғри университетимиз талабарига дарс ўтишди.

Бундан ташқари, университетда Хитой ҳамда Россия таълим ва маданият марказлари фаолият юритади. Мазкур марказлар ҳамкор мамлакат университетлари томонидан зарурий адабиётлар ва замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган.

Ҳар қандай ҳамкорлик негизини аввало, маданий-гуманитар алоқалар шакллантирар экан, илм-маърифат йўлида боғланган бу каби дўстлик алоқалари замонавий илм-фан тараққиётининг барқарор шарти бўлиши шубҳасиз.



Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд давлат университети ШҲТ га аъзо давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратмоқда …