Самарқандда дунё ҳисоб илми вакилларини жам этган анжуман бўлиб ўтди...

Самарқандда дунё ҳисоб илми вакилларини жам этган анжуман бўлиб ўтди...
Самарқанд давлат университетида академик Саидаҳмад Лақаевнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган “Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага татбиқлари” номли халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Самарқандда дунё ҳисоб илми вакилларини жам этган анжуман бўлиб ўтди...


Анжуман йиғилишини Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов кириш сўз билан очиб, конфереция ишига ривож тилади.


Шундан сўнг Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, дунё математик олимлари нигоҳини бир нуқтага жам этган ушбу халқаро анжуман муносабати билан академик Саидаҳмад Лақаевни самимий қутлади.


Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Алимов, ЎзР ФА В.И. Романовский номидаги Математика институти профессори Равшан Ашуров ҳамда АҚШ, Канада, Россия каби дунёнинг 10 дан ортиқ давлатлари олим ва профессорлари иштирок этди. Анжуманда сўзга чиққанлар Саидаҳмад Лақаевнинг математика фани ривожига қўшган ҳиссаси, олим асос солган математик анализ илмий мактаби, унинг бугунги давомчилари ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бўйича ўз фикрларини билдирди.



-Математика илми ҳақида гапирар эканмиз, бу фаннинг буюк аждодимиз Муҳаммад Хоразмий номи билан бевосита боғлиқлиги бизда ҳамиша фахр уйғотади, - дейди СамДУ ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов. - Шу ўринда ҳисоб илмининг кўзга кўринган вакиллари сафида юртимиз олимларининг бўлиши, улуғ аждодимиз бошлаб берган шонли йўлнинг давом этишидир. Саидаҳмад Лақаев ана шундай олимлардан бири, умри математикага бахшида фидойи олим. Самарқанд давлат университети босиб ўтган узоқ тарихий давр мобайнида илм-фан соҳасига кўплаб етук олимларни берган даргоҳдир. Университетимиз Саидаҳмад Лақаев мисолида математика илмига яна бир етук олим етказиб берди дейиш мумкин.



- Математика – тафаккур фани, ушбу соҳада олинган ҳар бир натижа фақат Ўзбекистон учун эмас, балки бутун дунё учун аҳамиятли бўлиши лозим, - дейди академик Азимбой Саъдуллаев. - Шундагина дунё илм-фани билан алоқалар йўлга қўйилади, хорижлик математиклар диққати қозонилади. Самарқанд давлат университети йирик илмий марказ, етакчи университет сифатида нафақат Ўзбекистонга, балки бутун дунёга етук кадрлар, илм-фан намояндаларини етказиб берган даргоҳ ҳисобланади. Ана шундай дарғалардан бири Саидаҳмад Лақаев математика сир-асрорларини ўрганиб, математик анализ ва унинг замонавий математик физикага татбиқи илмий мактабига асос солган олим. Ушбу илмий мактабнинг бугунги давомчилари академик бошлаб берган жаҳон илми билан алоқаларни сақлашга доим ҳаракат қилишади.


Шундан сўнг конференция дифференциал тенгламалар ва математик физика, математик анализ, сон таҳлили ва механика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, алгебра ва геометрия, математик моделлаштириш ва ахборот технологиялар сингари олти шўъбага бўлинган ҳолда ўз фаолиятини бошлади.

Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандда дунё ҳисоб илми вакилларини жам этган анжуман бўлиб ўтди...