«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?

«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Ҳиндистонлик инвестор Мурали Лал Жалан «Kun.uz»га берган интервьюсида Minerva City’га ер ажратишда ҳокимликлар амалдаги тартибни бузгани сабаб унга берилган ҳудуд «классик» усулда – прокурор аризаси ва суд қарори билан тортиб олинганини айтди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги муносабат билдирди. Хусусан, Мурали Лал Жалан шаҳар ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисобланиши ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўриб чиқиш учун юборилиши таъкидланди.

Хўш, «сирли одам» Мурали Лал Жалан ўзи ким?

Мурали Лал Жалан — инвестор, мултимиллиардер ва MJ Developers раиси.

MJ Developers дунёга машҳур корпорация бўлиб, турли мамлакатларда кўчмас мулк битимлари бўйича 15 йилдан ортиқ тажрибага эга. Компания Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши, туризм саноати ва инфратузилмасига сармоя киритиш орқали ижобий ҳисса қўшиш имкониятини тан олган.

Бизнес оламидаги кўпчиликнинг фикрига кўра, Мурали Лал Жалан жуда сирли одам. У бойликларини қандай яратишга муваффақ бўлгани ҳақида кўп маълумот келтирилмаган. Жалан ҳеч қачон ўзини юқори тутмаган, эҳтимол шу сабабли Ҳиндистондаги ёки чет элдаги бизнес ҳамжамиятлари орасида машҳур эмас. У авиакомпания соҳасида мутлақо тажрибасиз, унинг қандай қилиб Jet Airways’га алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлар кўп одамларни чалкаштиради. Қуйида маълум бўлган баъзи фактларни кўриб чиқамиз:

Қоғоз саноати

1980 йилларда Мурали Лал Жалан ўз фаолиятини қоғоз саноатига киришдан бошлади. У Калкуттадаги оиласининг қоғоз савдоси бизнесида фаолият юритди. У, шунингдек, бир вақтлар қоғоз ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар бўлган JK Paper ва Ballarpur Industries учун трейдер (қимматли қоғозлар бозорида даромад олишга интиладиган шахс) бўлиб ишлади. 2003 йилда у қоғоз бизнесини кенгайтирмоқчи бўлган ва шу тариқа Калкутта шаҳридаги Kanoi Paper анд Industries компаниясини сотиб олган.

Мурали Лал Жалан компания номини Agio Paper деб ўзгартирган. Бироқ 2010 йилда қоғоз компанияси ифлосланиш билан боғлиқ муаммолар учун давлат идораларининг танқидига дуч келган. Шундан сўнг Agio Paper ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилган. Инвесторнинг бутун фаолияти, диққат-эътибори қоғоз саноатига қаратилган бўлса-да, у яхши якунланмаган.

Соғлиқни сақлаш соҳаси

Унинг қоғоз компаниясига норозилик билдирганидан сўнг, Жалан кўчмас мулк ва соғлиқни сақлаш соҳасига эътибор қаратди. 2015 йилда у доктор Нареш Треҳан ва Associates Health Services’га мурожаат қилди. Кейин у компаниянинг улушини иккиламчи сотиш йўли билан 75 миллион рупийга сотиб олди. Иккиламчи сотув Жаланнинг мавжуд акциядордан акцияларни сотиб олганини англатади. Бу вақтда доктор Треҳаннинг Medanta касалхонаси Жалан ёрдамида Дубайда шифохона очишни режалаштирган. Афсуски, бу режа амалга оширилмади.

Жалан ишлашда давом этган ва бизнесни кенгайтириш ҳақидаги тасаввурини мустаҳкамлай бошлаган. Ўз шифохонасини БААга кўчиргач, у тезда кўчмас мулк, тоғ-кон саноати, истеъмол товарлари ва қурилиш каби соҳаларга қизиқди. Sony, Panasonic ва Konica каби таниқли компанияларнинг фотографик ва истеъмол маҳсулотларини сотувчи ва тарқатувчи Agio Image гуруҳининг раиси бўлди.

Ўзбекистондаги лойиҳалар

У MJ Developers кўчмас мулкни ривожлантириш компаниясини яратди. Компаниянинг штаб-квартираси Дубайда жойлашган, бироқ унинг асосий корхоналари Россия, Бразилия ва Ҳиндистон каби мамлакатларни қамраб олади. MJ Developers ҳозирда Ўзбекистонда турар жой ва тижорат мулкларини ривожлантириш билан шуғулланади. Жалан фармацевтика, соғлиқни сақлаш, автомобилсозлик ва ахборот технологиялари соҳаларида сармоявий имкониятлар мамлакати сифатида аталган Наманган шаҳрининг ривожланишига ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда. Турли хабарларда у Ўзбекистондаги ушбу лойиҳалар орқали ўз бизнес мавқейини оширишга муваффақ бўлганини таъкидланади.

Қариндошлар билан ҳамкорлик

Жаланнинг Patanjali India Distribution Ltd компаниясини яратиш учун қариндошлари билан ҳамкорлик қилгани ҳам қизиқ. Ҳиндистон Корпоратив ишлар вазирлигининг баъзи ҳужжатларида ушбу компания сут савдоси, экспорти, тарқатиш ва сотиш билан шуғулланмоқчи бўлгани, маҳсулотлар рўйхатида доривор ўтлар ва косметика ҳам мавжудлиги келтирилган. Ушбу даъволарга қарамай, компания ҳеч қачон очилмаган.

Авиакомпания саноатига кириш

Кўпгина авиакомпаниялар Covid-19 пандемияси туфайли катта йўқотишларни бошдан кечирган бир пайтда Kalrock Group ва Мурали Лал Жалан биргаликда муаммоли авиакомпанияни — Jet Airways’ни қайта тиклашни режалаштирди. Jet Airways’ни қайта тиклаш таклифи орқали Жалан биринчи марта авиакомпания соҳасида ўз ташаббусини бошлайди.

«Jet Airways — бой меросга эга машҳур Ҳиндистон авиация компанияси», — деган Жалан.

Шуни таъкидлаш керакки, Жаланнинг ушбу соҳада тажрибаси йўқ. Бироқ Калрокнинг бошқарув жамоаси ўтган транзакциялар орқали юк ва логистикани бошқаришда катта тажрибаси бор. Улар Jet Airways компаниясини кейинги босқичга олиб чиқиш бўйича катта режаларга эга. Мурали Лал Жаланнинг авиация саноатига кириб келишини унинг империясининг кенгайишини тезлаштириш режасининг бир қисми сифатида кўриш мумкин.

Фото: Business Индиа

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?