Учрашувдан мақсад ёзувчи Ави Жоришнинг “Ва сен янгилик яратажаксан” номли китоби тақдимотини ўтказишдир.
Маросимда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов ҳамда Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Зехавит Бен Хиллел Зоом платформаси орқали иштирок этди.
Томонлар СамДУ ва Исроилнинг нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорлиги тўғрисида тўхталиб, бу борада ҳали қилиниши кўп бўлган ишларни алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, ёзувчи Ави Жоришнинг “Ва сен янгилик яратажаксан” номли китоби ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида профессор Хаим Корен асарнинг мазмуни ва моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов мазкур китобга ёзган сўзбошисида алоҳида таъкидлаганидек: ушбу китобда Ави Жориш Исроил дунёдаги инновацияларнинг энг машҳурларини тўплам сифатида тақдим этган. Унда кичик мамлакатнинг илғор инновацион давлатга айланиш йўлидаги муваффақиятнинг асл манбалари ёритилган. Муаллиф мамлакат муваффақиятининг асосий омиллари бўлган сиёсий институтлар, таълим системаси, халқнинг оғир ва қийин дамларда бир-бирининг ҳаётини енгиллаштириш учун қатъиятли ва сабр-тоқатли бўлганлигига эътибор қаратган.
Китобда нафақат Исроил, балки бутун дунёнинг қатор улкан муаммоларини ҳал қила олган 15 таниқли шахснинг таржимаи ҳоли жамланган. Ушбу новаторларнинг ҳар бири нафақат ўзи, балки бошқа одамлар учун ҳам ҳақиқий қийинчиликлар туғдирган долзарб муаммога дуч келишган. Бироқ муваффақиятсизлик тўсиқларга дуч келганда Исроилликлар ўз ечимларини таклиф қилиш ҳамда уларни амалга оширишда қатъиятли бўлганлар. Улар яратган муҳим ихтиролар кўплаб жабҳалар, шу жумладан, тиббиёт ва тиббий ёрдам хизмати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, ҳарбий соҳа ва авиация соҳаларини тубдан ўзгартирган….
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.
Ахборот хизмати,
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.