Таълим - ҳаёт-мамот масаласи

Таълим - ҳаёт-мамот масаласи
Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилинган “Миллий ғоя миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” номли мақоласида бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи кўтарилган.

Халқимиз азалдан фарзанд тарбияси ва таълимига масъулият билан қараган, илмни комиллик йўлидаги восита деб билган, олиму уламога эҳтиром кўрсатган.

Таълим - ҳаёт-мамот масаласи

Аждодларимизнинг илму урфонга бўлган муносабатлари зардуштийлик ақидасида “эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” учлиги тарзида мужассамланган. Шундай экан, Рустам Холмуродов ҳақли таъкидлаганидек, “Миллий ғоянинг негизида сифатли таълим, самарали илм, миллий манфаатлар мужассам бўлмоғи шарт.”

Миллий ғоя бу мавҳум тушунча эмас, зардуштийлар назарда тутган “эзгу фикр” дир. Бироқ ҳар қандай фикр ҳам ғоя бўлавермайди, қачонки, фикр ўз ортидан миллионлаб кишиларни эргаштира олса ғоя, миллий ғоя бўлиши мумкин. Зотан, жадид боболаримиз таъкидлаганларидек, таълим-тарбия бугун ҳам биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлиб турибди.

Дунёнинг қай бир ривожланган мамлакатини кузатмайлик, уларнинг тараққиёти негизида таълим масаласи биринчи ўринда турганлигини кўрамиз.


Яқин-яқинларгача саводхонлик билан боғлиқ камчиликларни олий таълим муассасалари лицей-коллежларга, лицей-коллежлар мактабларга, мактаблар эса ота-оналарга ағдариб келди. Ҳолбуки, таълим-тарбияда бу омиллар алоҳида эмас, аксинча яхлит, бир бутун ҳалқани ташкил қилади. Бирида заифлик сезилдими, бу бутун тизимга ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Бугунги кунда мактабгача таълим тизимига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилишининг боиси ҳам шунда.

Шунингдек, мақолада юқори интеллект борасида билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам асосли ва мантиқлилиги, реал ҳаёт ҳақиқатларидан келиб чиққанлиги билан эътиборни тортади. Чунки глобализация даврида, дунёнинг жуғрофий-сиёсий харитасида кўпқутблилик (многополярност) юзага келаётган беқарор бир шароитда юқори интеллектга бўлган талаб ҳар қачонгидан кўра ортиб бормоқда.

Сир эмаски, ўтмишда яшаб ўтган улуғларимиз билан фахрланиб юриш билангина муаммолар ҳал бўлмайди, балки уларга муносиб ворис бўлиш истаги ҳар бир зиёлининг қалб амрига айлансагина биз янги уйғониш даври ҳақида баралла гапира оладиган бўламиз.

Хуллас, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги алоҳида рукн очиб таълим соҳасидаги тажрибали, етук мутахассисларнинг шу руҳдаги мақолаларини чоп этиб борса, юртимиз таълим тизимига муносиб ҳисса қўшган бўларди.

Шавкат ҲАСАНОВ,
Самарқанд давлат университети профессори,
филология фанлари доктори.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Таълим - ҳаёт-мамот масаласи