Муқаддас бурчимиз

Муқаддас бурчимиз
Маълумки, ҳар қандай миллат ва халқ, ҳар қандай ижтимоий тузум ва давлат муайян бир тамойиллар ва қадриятлар асосида ҳаёт кечиради ҳамда ўз манфаатлари, мақсад-муддаолари, орзу-интилишларини кўзлаб ҳаракат қилади. Бинобарин, улар ҳаётдаги маълум бир мафкурага таянади.

Халқимиз асрлар мобайнида орзу қилиб келган мустақиллик неъматини асраш ва мустаҳкамлаш, ватан фаровонлиги ҳамда барқарор ривожланиш йўлида изланиш, ҳаракат қилиш ҳар бир ўзбекистонлик фуқаронинг муқаддас бурчидир. Бунинг учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, муқаддас она-Ватанимзнинг ҳаётий манфаатларини юракдан ҳис этган ҳолда уларни руёбга чиқариш учун фаол ҳаракат қилишимиз, курашишимиз зарур. Бу жараён халқимиз манфаатларини, уларни ўзида мужассам этадиган умумий бўлган миллат ғоясини англаш билан боғлиқ ҳолда кечади. Ватан манфаатлари ҳар бир фуқаро манфаатлари билан узвий боғлангандир. Зеро, Ватаннинг ободлиги халқнинг фаровонлиги билан боғлиқ. Фуқаролари бадавлат мамлакатгина моддий ва маънавий тўкис бўлади. Шундай экан, бугунги кунда мамлакатимизда инсон қадр-қимматини ҳар томонлама юксалтириш, халқ фаровонлигини ошириш устувор вазифа. Бунга эришиш учун халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирдамлигини янада мустаҳкамлаш талаб этилади.

Муқаддас бурчимиз

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродовнинг “Миллат учун ҳаёт-мамот масаласи” мақоласи Янги Ўзбекистоннинг миллий ғоясини шакллантиришнинг заруратини ўзида ифодалаган овоз бўлди.

Мақолада бугунги кунда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш учун сифатли таълим ва самарали илм-фан негизида юқори интеллектуал даражали авлодни тарбиялашдан иборат бўлган Ўзбекистоннинг миллий ғоясини илгари суриш долзарблиги баён қилинган. Бу борада амалга ошириш зарур бўлган муҳим жиҳатлар батафсил ёритилган. Ҳақиқатдан ҳам, юқори интеллектуал даражали авлоднинг пайдо бўлиши, жамиятнинг барча бўғинига кириб бориши, мамлакатдаги мавжуд соҳаларнинг ижобий ўзгаришига олиб келади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир. Шу боис, биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз”,- дея таъкидлаб, таълим сифатини ошириш орқали мамлакатимиз истиқболини қуришга алоҳида эътибор қаратаётганлиги ҳам мақолада келтирилган умумий мақсад ва амалга ошириш лозим бўлган тадбирларнинг муҳимлигини англатади.

Ривожланаётган, дунёга ўзини танитаётган ёш, мустақил давлат учун энг долзарб масала - билимли, ўзлигини танийдиган, замон билан ҳамнафас фикр юритадиган ёшларни тарбиялаш, билим беришдир. Зеро, маърифатпарвар адиб Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” сўзи негизида ҳам таълим ётади. Дарҳақиқат, бугунги кунда миллатнинг мавжудлигини, унинг жаҳон тамаддунида ўз ўрнига эга бўлишини ёшларга бераётган тарбиямиз, унинг замиридаги сифатли таълим белгилаб беради. Инсон манфаатлари бирламчи мақсад бўлган юртимизнинг жаҳон саҳнасида ўз овозига эга бўлиши ҳам сифатли таълим билан узвий боғлиқ.

Шу боис, мамлакат тараққиётининг ягона йўли илм ва маърифат эканлигини, илм ва маърифат устувор бўлган жамиятда маънавият юксалишини, давлат тараққий топиши, инсон қадри улуғланишини англаган ҳолда унга амал қилишни кундалик шиоримизга айлантиришимиз ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи лозим.

Худоёр КЕЛДИЁРОВ,
Самарқанд давлат университети
биология факультети декани, профессор.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Муқаддас бурчимиз