Ўзбекистон Миллий университети мамлакат фахри...

Ўзбекистон Миллий университети мамлакат фахри...
Ўзбекистон Миллий университети жамоасини, ЎзМУ ректори, профессор Ином Маджидовни университет ташкил этилганлигининг 105 йиллиги билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мамлакатимизнинг бош университети бир асрдан кўпроқ вақт давомида илм-фаннинг турли йўналишлари бўйича кўплаб мутахассислар тайёрлади. Бу анъана ҳали ҳамон давом этиб келмоқда.
Миллий университет минглаб олимлар учун бешик вазифасини ўтади. ХХ аср ўзбек илм-фани ривожини Ўзбекистон Миллий университетисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Миллий университети ва Самарқанд давлат университети ўртасида ҳар доим соғлом рақобат бўлган. Бу икки таълим даргоҳини Ўзбекистон олий ўқув юртларининг карвонбошиси деб атасак муболаға бўлмайди. Мазкур илм-маърифат масканлари бир-биридан ўрганиб, ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга оширгани, бу ишлар изчил давом этаётгани барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди.
Университетларимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган уч олим ҳақида алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Академиклар Ёлқин Тўрақулов, Толиб Мўминов, Шавкат Алимовлар ҳам Самарқанд давлат университетида ҳам Ўзбекистон Миллий университетида фаолият кўрсатишган. Таълим даргоҳларимиз шон-шуҳратини бутун дунёга намоён этишган. Ҳар учала олим СамДУ ректори лавозимида ишлаганлиги билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Ушбу табрикни тайёрлаётганимда, менинг дўстим, ҳамкасбим Исроилнинг Холон технология университети президенти, профессор Эдуард Якубов билан телефон орқали гаплашдим. У ЎзМУ да ўқиганлигини, бундан фахрланишини алоҳида таъкидлади. Бу денгиздан бир томчи холос. Миллий университет битирувчилари орасида машҳур инсонлар жуда кўпчиликни ташкил этади.
Юбилейлар одатда ўтган аждодларимиз меҳнатларини эътироф этиш, бугунги фаолиятимизни сарҳисоб қилиш, келажак режаларини тузиш имкониятидир.
Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчи ва талабаларини, барча ходимларини шодиёна билан табриклайман. Яратгандан умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака тилайман. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар...

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон Миллий университети мамлакат фахри...