Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Сариосиё туманидаги “Тўполанг” сув омборида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".
“Тўполанг” гидроузелини қуриш ишлари босқичма-босқич амалга оширилганлиги ҳаммамизга маълум. Шу боис мазкур қурилиш объектида доимий мониторинг ишлари олиб борилиб, қурилиш ишлари доимий назоратда бўлганлигини гувоҳи бўлдик. Энг қизиқарли манба Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган тарихий хати тўғрисидаги тарихий ёдгорликка кўзимиз тушди.
Бу хат Шароф Рашидовнинг “Тўполанг” гидроузелини қуриш вақтидаги ташрифи давомида қолдирилган. Хат алоҳида махсус идишга солинган ва ўша вақтнинг ўзида мустаҳкам ёдгорлик ичига солинган. Шароф Рашидовнинг мазкур ёшларга васият хати “Ўзбекгидроэнерго” АЖга қарашли “Toʻpalang HPD platinium” МЧЖ ҳудудида жойлашган. Тарихий ёдгорлик устига Шароф Рашидовнинг ёшларга қолдирган хати тўғрисидаги ва бу хат 2180 йил очилиши лозимлиги ёзилган.