Самарқанд давлат университетига Анқара Боязид Йилдирим университети ректори, профессор Али Cенгиз Кўсеоғлу бошчилигида делегация ташриф буюрди.
Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби , Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.
Мулоқотда томонлар ўртасида ҳамкорликнинг янги уфқлари муҳокама қилинди. Муҳандислик физикаси, ҳуқуқшунослик, табиий ва аниқ фанлар бўйича профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйишга келишилди. Учрашув сўнгида ҳамкорлик меморандуми имзоланди...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар