Ўзбекистонда гўдакларга исм беришда энг оммабоп танлов қайси бўлган деб ўйлайсиз, ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, сарҳисоблар энг кўп оммалашган исм сифатида ўғил болаларга Мустафо, қиз болаларга Солиҳа исми кўп қўйилган. Бу исмлар дунёнинг деярли кўплаб мамлакатларида мусулмон аҳли орасида ҳам оммабоп? дея қўшимча қилади манба.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январь ҳолатида мамлакатимизда доимий яшовчи аҳоли сони 33,3 млн. эканлиги қайд этилган. Йиллик ўсиш сурати эса 597,4 мингни ташкил қилган. Илк фарзанд кўриш ёши ўртача 23,7 ёшга тўғри келган.