Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди

Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди
Хиванинг Ичан-қалъага кириладиган қадимий дарвозаларига турникет ўрнатилди, деб хабар бермоқда "Daryo-Live". Энди Ичан-қалъага кириш учун 10 минг сўм тўлаш керак.

Хабарда айтилишича, бу сайёҳлик тушумини ошириш мақсадида қилинган, бироқ маҳаллий аҳоли бундан катта зарар кўрмоқда. Шу билан бирга, музей-қўриқхона илмий котиби Дилмурод Бобожонов Ичан-қалъанинг туб аҳолиси шаҳарнинг ажралмас қисми эканлиги ва улар кўчирилмаслигини маълум қилган.

Ичан-қалъада яшовчи нафақахўрлардан бири шундай дейди: «Мен ‘Ота дарвозаъдан ҳар куни икки марта ўтишимга тўғри келади. Агар ҳар ўтганимда 10 минг сўмдан тўласам, пенсиям ҳам етмай қолади». Улардан яна бири 10 минг сўм тўламаслик учун Ичан-қалъа ичидаги уйига айланма йўллар билан боришга мажбур бўлаётганини айтган.

«Орқа тарафдан бепул кирса бўлади, лекин узоқроқ. ‘Ота дарвозаъдан ўтса пул тўлаш керак. 25 минг сўмлик билетлар ҳам бор, уни тўлаб кирсангиз, музейлар бепул бўлади. Ичан-қалъада яшайдиганлар учун қийин бўляпти, уйимизга киришимизни пуллик қилиб қўйишди», — деган у.

Музей ходими эса бу сайёҳлардан тушумни ошириш учун қилингани, аҳоли бошқа томондан айланиб кириши мумкинлигини айтган. Шунингдек, кейинчалик Ичан-қалъада яшовчи аҳоли учун доимий билет бериш режалаштирилаётганини таъкидлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ичан-қалъада яшовчи хиваликлар ўз уйларига пул тўлаб кирадиган бўлди