Энди олимпиада ғолиблари ҳам ОТМга имтиҳон топширади. Улар аввал тест синовларисиз қабул қилинар эди

Энди олимпиада ғолиблари ҳам ОТМга имтиҳон топширади. Улар аввал тест синовларисиз қабул қилинар эди
Президентнинг 3.05.2019 йилдаги ПҚ–4306-сон қарори иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этишга йўналтирилган. Деб хабар қилди Norma.uz.

ХТВда – янги тузилма


Халқ таълими вазирлиги тизимида Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди. Тузилма иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, маҳаллий ва халқаро (шу жумладан, нодавлат) фан олимпиадаларини ташкил этиш, улар учун янги назорат материалларини ишлаб чиқиш ва иштирокчиларни тайёрлаш билан шуғулланади.

Олимпиадалар – янги тартибда


2019/2020 ўқув йилидан бошлаб асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1–3 ўринларни эгаллаган иштирокчиларга 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади. Сертификат соҳибларига ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади. Эслатиб ўтамиз, илгари улар тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинар эди.

2019 йилда 5 та қўшимча республика олимпиадалари ўтказилади:

октябрда – биология (Жиззах вилояти), кимё (Фарғона вилояти), математика (Бухоро вилояти) ва физика бўйича (Хоразм вилояти);
ноябрда – информатика ва ахборот технологиялари бўйича (Тошкент).

Олимпиадаларнинг мукофот жамғармаси 1, 2 ва 3-ўринлар учун 100, 85, 70 ЭКИҲни ташкил этади, ғолибларнинг ўқитувчиларига эса тегишинча 80, 65, 50 ЭКИҲ тўланади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдужаббор 7 май 2019 15:02
    Карорни укидим аник фанлар буйича тушунарли. Лекин чет тиллари буйича фан олимпиадалари булиши бундай холда керакмас булиб колади. Улар олимпиадасиз хам чет тили буйича алохида имтихон топшириб, чет тили буйича максимал бал олишяпти
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Энди олимпиада ғолиблари ҳам ОТМга имтиҳон топширади. Улар аввал тест синовларисиз қабул қилинар эди