Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мақбарасини зиёрат қилиш учун вилоятлар ва хорижий мамлакатлардан ҳар куни минглаб одамлар келади. Айниқса мақбара 9 май Хотира ва қадрлаш куни арафасида одамлар билан гавжум. Буни Каримов фонди томонидан тақдим этилган видеода кўриш мумкин.
«Қашқадарёдан курсдошларим билан Самарқанд шаҳрини айланиш учун келганмиз. Зиёратни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасидан бошладик. Юрагим тўлқинланиб кетди. Биринчи Президентимизни эсладим», — дейди қашқадарёлик зиёратчи Дилноза Холмуродова.
«Биз Навоий вилояти Кармана туманидан келдик. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдик. Бошимиз осмонга етди. Биринчи Президентимиз Ўзбекистонни жудаям обод қилдилар. Айниқса, ёшларга ва тадбиркорларга катта имкониятлар яратиб бердилар», — дейди Навоий вилоятидан келган зиёратчи.
Матн: "Дарё"