Йўл ҳаракатининг янги қоидалари кучга кирди. Улардан бири кундузи чироқ ёқиб юриш

Йўл ҳаракатининг янги қоидалари кучга кирди. Улардан бири кундузи чироқ ёқиб юриш
10 майдан машина чироқларини доимо ёқиб юриш каби йўл ҳаракатининг янги қоидалари кучга кирди. Масала тарихини Minbar.uz сайти ўрганиб чиқди.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг (ЙТҲ) сонини камайтириш учун янгидан-янги қоидалар қабул қилинмоқда. Ҳукуматнинг 9 апрелдаги қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига бир қатор ўзгаришлар киритилган. Хусусан, улардан энг муҳимлари:

аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилди;
айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт айланага кириб келаётган транспортларга нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспортлар яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт деб белгилангани бўлди.

Бундан ташқари 28 та янги йўл белгилари амалиётга киритилди.

Бу қарор эълон қилинган сана, яъни 10 апрелдан кучга кириши керак эди. Аҳолининг барвақт огоҳлантирилмаганлиги кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлганидан кейин, янги қоидалар бўйича жарималар бир ойдан кейин, 10 майдан кучга кириши айтилганди.

Кундуз куни автомобиллар чироқларини ёқиб ҳаракатланиши нега муҳим?


Умуман олганда, ушбу қоидани йўл ҳаракати соҳаси мутахассислари ижобий баҳолашади. Ўнлаб ривожланган мамлакатларда транспортлар учун шундай талаблар жорий этилган. Статистик маълумотларига қараганда яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юриш йўл-транспорт ҳодисалари сонини 10-15 фоиз камайтиради.

Транспортларнинг чироғини ёқиб ҳаракатланиши айниқса пиёдалар иштирокидаги аварияларни камайтиради. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, улар кўз қири билан айнан чироқлари ёниқ ҳолда келаётган машинани олдинроқ пайқар экан.

Бунинг фойдасини илк бор бундан 20 йилча олдин Скандинавияда пайқаб қолишган. У ерларда тез-тез туман тушиши ҳайдовчиларни шунга мажбур қилган. Шундан сўнг йўлларда авариялар сони кескин камайган.

Бугунги кунда 20 дан зиёд мамлакатда автомобиллар учун йил бўйи кундузи чироқларни ёқиб юриш қоидаси жорий этилган. Масалан, Эстонияда ушбу қоидани бузган ҳайдовчиларга 200 еврогача жарима солинади, бу жазо Латвиядагидан деярли 30 баробар оғирдир (у ерда чироғини ёқмай юрганларга 7 евро жарима белгиланган).

Кундузи яқинни ёритувчи чироқни ёқиб юриш қоидаси Беларус ва Украинада ҳам жорий қилинган. Россияда чироқни ёқмай юрганлик учун 500 рубл жарима солинади.

Лекин чироқларни доимо ёқиб юриш машинага жиддий зарар келтирмайдими ёки кўп бензин емайдими?


Мутахассисларнинг фикрича, чироқларни ёқиб юриш машинага зарар етказса ҳам, бу асосан ёритиш жиҳозларининг истеъмол муддатига озгина таъсир қилиши ва аккумуляторга қўшимча талаб тушиши билан боғлиқ.

Ушбу қоида жорий этилишига қаршилар эса куйиб қолган чироқларни одатдагидан тезроқ алмаштиришга тўғри келишидан ҳам кўра ёнилғи кўпроқ сарф бўлишидан хавфсирайди. Аслида бензин истеъмолида фарқ бўлса ҳам, бу фарқ катта эмас – соатига 100 миллилитргина бензин ортиқча кетади.

Бу икки муаммо ҳам ЙТҲга тушиб, ортиқча харажат ва бировнинг умрига зомин бўлишнинг олдида ҳеч гап эмас.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Расул 13 май 2019 22:18
    Автомобиллар чирокларини ёкиб юришнинг фойдаси ва зарарлари хакида минглаб ташбехлар келтириш мумкин.10 майдан бошлаб мен хам фараларни ёкиш учун табло ручкасини бурасам кундузи ёкилган ёки йуклигини билишнинг иложи йук экан.Гирт камбагаллигимиз учун текшириб куриш керакда ахир.Каршидан келаётган , фаралари ёник автомобилларнинг Узбекистон шароитида фойдаси хам йук экан.Тепадаги утирган акахонларга оддий халкнинг бу каби муаммолари до лампочки,азизлар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Йўл ҳаракатининг янги қоидалари кучга кирди. Улардан бири кундузи чироқ ёқиб юриш