Ўзбекистонлик журналист "ҳоким" атамасидан воз кечшни таклиф қилди. Унинг ушбу масалага бағишланган мақоласи "ЎзА" сайтида эълон қилинди.
Журналист, ўз мақоласида “ҳоким” атамасини ўзгартириш кераклигини, вилоят, туман, шаҳарнинг биринчи раҳбарини “ҳоким” эмас, “раис” деб аташ кераклигини айтиб ўтди. Масалан, “Самарқанд шаҳар ҳукумати раиси”. Хўш, нима дейсиз? Ёки бошқа таклиф борми? - дея мурожаат қилди журналист.
Шунингдек у ҳокимларнинг мутлақ ҳокимиятга эга бўлиб қолганини, ҳокимларнинг тез-тез алмашишини ҳам танқид қилди.