«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда
Маълумки, навқирон давлатимиз, ёшлар мамлакати ҳисобланади. Шу сабабли истиқлол йилларида ёш авлодни комил, ҳар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш устувор вазифалардан бирига айланди. Энг қувонарлиси, бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда
Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказишда спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Республикамизда умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Ёш ёнғин ўчирувчи” ва “Ўзбекистон Республикаси чемпионати” мусобақалари ҳам шулар жумласидандир.
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда

Ушбу мусобақаларни ўтказиб келиниши билан, ўқувчиларни ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб борилишини таъминлаш, ўқувчиларни ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб, жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлашда, ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билиш кўникмалари ва маҳоратини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга.

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ҳар бир умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, ушбу босқичда ўқувчилар орасидан умум жисмоний тайёргарлик, яъни турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар аниқланди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, туман-шаҳар терма жамоаси шакллантирилди ва иккинчи, яъни вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олдилар.

EVERYDAY.UZ мухбирининг хабар беришича, мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра «100 метрга тўсиқлар оша югуриш», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» турлари бўйича ўтказилиб келинмоқда. Албатта ушбу босқичда ҳам ғолиб ва совриндорлар медал, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланмоқдалар ҳамда вилоят терма жамоаси шакллантирилиб, учинчи босқичда, яъни республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма оладилар.

Спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 30 май кунидан - 2 июнь кунига қадар Жиззах шаҳрида ўтказилади. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, унда вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишади. Ушбу очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар томонидан концерт дастури ташкил этилади.

Ўйлаймизки, бу каби мусобақалар ёш ёнғин ўчирувчиларимизни ёнғин ўчириш воситаларини тезкорлик ва чаққонлик билан қўллаб, инсонлар ҳаётини қутқариш, мол-мулкларни асраб қолишга, ватан ва халқ олдидаги бурчларини бажаришга, жисмонан соғлом, чаққон ва чидамли қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

Бир вақтнинг ўзида қизиқарли ҳам фойдали ва муросасиз курашларга бой бўлган мусобақаларни гувоҳи бўлишга таклиф этамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда