Хорижга чиқиш паспортини олиш янада осонлаштирилади

Хорижга чиқиш паспортини олиш янада осонлаштирилади
Эндиликда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун иш жойи ёки маҳалла (ишсизлар учун) томонидан тасдиқлаш талаб этилмайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шаклини тасдиқлаш ҳақида“ги Ички ишлар вазирининг буйруғи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Буйруққа кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун анкета шакли 11 банддан иборат бўлади ва унда паспортни олиш учун ариза берган фуқаро иш жойи ёки маҳалладан (ишсизлар учун) махсус сўровни тасдиқлатиши шарт бўлмайди. Шу кунга қадар хорижга чиқиш паспортини олиш истагида бўлган фуқаролар иш жойи ёки маҳалладан сўровни тасдиқлатиши шарт бўлиб турибди.

Анкетада ариза берувчининг исм-шарифи, жинси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, илгари бошқа фамилияда бўлган-бўлмагани, телефон рақами, шахсни тасдиқловчи паспорт маълумотлари, иш (ўқиш, хизмат) даврида давлат сирига тааллуқли маълумотлар билан танишиш учун расман рухсатноманинг бор ёки йўқлиги, меҳнат дафтарчасидан сўнгги 5 йилликдаги иш фаолияти, ҳарбий хизматга чақирилишга мажбурий эмаслиги ва турмуш ўртоғи бўйича маълумотлар сўралган. Анкетанинг сўнгги бандида анкетадаги ёлғон маълумотларнинг мавжудлиги паспорт берилишининг рад этилишига сабаб бўлиши эслатиб ўтилган.

Бундан ташқари мазкур буйруқда 16 ёшга тўлмаган болалар учун ҳам хорижга чиқиш паспортини олиши бўйича анкета намунаси тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, хорижга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан, илгари амалда бўлиб келган, икки йил муддатга тақдим этилган хорижга чиқишга рухсат берувчи стикер (ОВИР) ўрнига жорий этилган. Хорижга чиқиш паспорти 10 йил муддатга тақдим этилади.

Буйруқ лойиҳаси 25 майга қадар муҳокамада бўлади, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бону 27 сентябр 2020 23:37
    Кизим 16ешда эрим бн ажрашмаганман лекин яшамиман у козогистон фукороси булиб кетган бошка аелга уйланиб кизимни саехатга туркияга отанинг рухсатисиз кандай чакирсам булади илтимос жавоб езсанг олдиндан рахмат
  2. Гули 6 май 2020 05:23
    Фарзандларимизни чет элда таьлим олишини хохлаймиз буни инобатга олиб Оналарга енгиллик килишга ёрдам беришингизни сураймиз
  3. Гули 6 ноябр 2019 10:46
    Туппа тугри бундай оналар Нима килиши керак фарзандлари агар россияда укишсачи Унда Нима киладилар Узбекистондан чикиб билмайдиларми
  4. Анора 4 сентябр 2019 03:28
    Янги хорижга чикиш паспортини яхши томонлари купдур, лекин битта савол булиб турган томони хам бор. Эски биометрик паспорт билан ажрашган аёллар фарзанларини чет элга дам олишга, мисофирликка ва бошка сабаблар учун узларининг хомийлиги остида олиб келиб кетишарди. Эндичи бу паспортни олиш учун отанинг рухсати керак эмиш. Агар ота тушунишли инсон булса яхши, лекин бошкача булиб чиксачи, бу болалар 18 ёшига етмагунича Узбекистон республикасидан хорижга чикмайдиларми. Балки баъзиларни соглиги юзасидан хорижга олиб чикиш шартдир. Лекин бизда шундай оталар борки уларга минг карра тушунтириб изинини ололмайсиз.
  5. Sirojiddin 12 май 2019 08:11
    Eng sodda varianti: Joriy yashil passportni olib borganda, uzog'i bilan 5 kunda chiqarib berishsa juda yaxshi va xaql uchun yengil bo'lardi
  6. Назирова дилором. 11 май 2019 20:42
    Кейинги йилларда паспорт сохасида олиб борилаетган ислохотлар жудаям тугри ва накадар кераклигини мени урнимда булган бошка инсонлар хам тулик макуллаган буларди. Чунки мен 33 - йиллик паспорт тизимидаги иш фаолиятимда орзу килган ниятларим кеч булсада амалга ошганига бехад хурсандман. Бу янги жорий килинаетган тартибларни остида инсон деб аталмиш азиз фукароларимизни манфаатлари етади. Анкетани тулдириб , орадаги анча масофани босиб яна махаллама махалла мухр босиш учун буладиган оворагарчиликларга бархам берилса нур устига аьло нур булар эди. Энг кувонарли яна мен учун хорижга чикиш паспортини алохида булиб ун йил муддатга берилиши хам паспорт тизими ходимлари хамда фукаролар учун хам кулай. Шахсан мен учун кулай.
  7. Hilola Abduhalumova 11 май 2019 07:23
    Мехнат дафтарчасидан сунги 5 йиллик малумот хам кереги йук деб уйлайман
  8. Nodir 10 май 2019 21:17
    Nima surawsa ham qberiwsin uwa qizil pasportni, Uzbekistanning Germaniyadagi elchixonasi hodimlari yilni oxiriga yana habar oling, bizaga hali xich narsa yuq deb javob qaytariwdi.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хорижга чиқиш паспортини олиш янада осонлаштирилади