Бухорода туғилган уч эгизакнинг онаси эътиборсизликдан шикоят қилди (фото)

Бухорода туғилган уч эгизакнинг онаси эътиборсизликдан шикоят қилди (фото)
Бухоро вилоят Жондор туманидаги Қозикент қишлоғида бундан роппа-роса бир йил олдин 2018 йилнинг 1 июнида – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш байрами куни Фарҳод Туробов ҳамда Маърифат Жўраевалар хонадонида эгизаклар дунёга келган. Эгизакларга Ўзбекистон Президентига эҳтиром сифатида Шавкат, Миромон ва Мирзиё номлари берилган. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.

— Шу куни оиламиз қувончга тўлди. Шукурки, уч эгиз ҳам соғлом дунёга келди. Болаларим туғилганда Шавкат 2,8 кг, Мирзиё 1,8 кг ҳамда Миромон 2,6 кг вазн оғирликда эди. Эгизакларга бу номни беришдан бошқа мақсадларни кўзлашган, деган ўйга боришмасин учун, тўғриси, ижтимоий тармоқларга ёзиш ёки шов-шувга сабаб бўлишдек назарталабликдан йироқ турдик. Бундай мақсадни кўзлаган эмасмиз. Аммо оддийгина инсоний эътибор, табрикка ҳам лойиқ кўрилмаслик киши кўнглига озор экан. Эгизларимиздан ташқари, яна бир ўғил ва бир қиз фарзандимиз бор. Уч эгизни оғир операция йўли билан дунёга келтирганим учун уларнинг энагасиз оёққа турғизишда қийналиб қолаётганим бор гап. Шу мақсадда туман ҳокимлигига уч эгизга уч энага ёллашим, вақтинча бўлса ҳам оиламизга кўмак сифатида энагалар тўловини амалга оширишда ёрдам бериб туришларини сўраб, мурожаат этдим. Ҳеч қандай кўмак беролмасликларини билдиришди, — деди эгизакларнинг онаси Маърифат Жўраева.
Бухорода туғилган уч эгизакнинг онаси эътиборсизликдан шикоят қилди (фото)

Маълум бўлишича, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Латофат Беҳбудова орадан бир йил ўтган бўлишига қарамасдан, эгизаклар туғилган хонадонга бирор марта бормаган.

— Менинг номимдан «Қозикент» маҳалласи вакиллари болалар ҳолидан хабар олишган. Шунингдек, врачга ҳам айтиб, патронаж хизматини жўнатганман. Оилага кўмак сифатида энагалар тўловига кўмаклашиш бўйича эса ижтимоий бўлимга мурожаат қилишган, — деди Латофат Беҳбудова.

Савол туғилади: маҳалла туман хотин-қизлар номидан хабар олган бўлса, маҳалла номидан ким хабар олар экан?

— Қишлоқларда қишда газ, электр энергияси ташвишлари ҳаддан ошади. Шу қийинчиликлардан омон-эсон ўтиш учун ўтган йилнинг август ойида туман марказидаги кўп қаватли уйлардан харид қилиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат этдик. Латофат Беҳбудова кўп қаватли уйларга эга бўлишимизда, шунингдек, унинг бошланғич бадали тўловини амалга оширишда кўмаклашилишини билдирди. Бироқ ҳеч қандай кўмак бўлмади. Кейинчалик туман ҳокимига кредит эвазига уй-жойнинг бошланғич бадалини ҳам шахсан ўзимиз тўлашимизни, фақат болаларнинг эртанги куни учун туман марказидан уй-жой чорасини кўриб қўйишимиз кераклигини билдирдим. Орадан вақт ўтиб, уй-жойнинг бошланғич бадалини тўлаб келганимиздан кейингина туман марказида қурилиши энди бошланаётган уй-жойларга эга бўлишимиз тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди, — деди Фарҳод Исмоилов.

Туман хотин-қизлар қўмитаси раисининг айтишича, эгизаклар улғаяётган хонадонда ижтимоий аҳвол ижобий. Шу боис, бошланғич бадал тўловида ҳам ҳеч қандай кўмак кўрсатилмаган.

Билдирилишича, ушбу оила томонидан Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасига 2018 йилнинг август ойида 93454-с/18 ҳамда декабрь ойида 138001-с/18 – тартиб рақамлари остида мурожаатлар қайд этилган. Мазкур мурожаатларга туман ҳокими томонидан «Суҳбат жараёнида фарзандларингиз билан шуғулланишда хотинингиз Жўраева Маърифат Носировна қийналаётганлигини билдирдингиз ва Сизга фарзандларингиз билан шуғулланиш учун ёрдам сифатида кўмаклашилиши маълум қилинди», — деган жавоб хати билан кифояланилган.

P.S. Жондор туманидаги «Қозикент» қишлоғида туғилган эгизаклар кураш бўйича 14 марта жаҳон чемпиони, машҳур полвон Исмоил Туробов (вафот этган)нинг эвараси ҳисобланади. Оила бошлиғи фарзандлари Шавкат, Мирзиё ва Миромон Туробовларни ҳам келажакда катта бобоси сингари полвон бўлиб камолга етишини мақсад қилган. Айни пайтда Шавкат – 12 кг, Мирзиё – 9 кг ҳамда Миромон 10 кг вазнга эга.

Давлат хизматлари агентлиги берган маълумотга кўра, 2018 йил 1 январдан 2019 йил 7 майга қадар Ўзбекистонда 429 марта уч эгизак дунёга келган. 10 дан ортиқ ҳолатда эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бухорода туғилган уч эгизакнинг онаси эътиборсизликдан шикоят қилди (фото)