Давлат солиқ қўмитасида пойтахт солиқ хизмати органлари ходимлари аттестациядан ўтказилмоқда.
Унинг биринчи ҳафтасида тўртта туман – Миробод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Яккасарой туманлари солиқ инспекциялари раҳбарлари аттестациядан ўтди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Дастлабки натижаларга кўра, давлат солиқ инспекциялари ходимларининг 44 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтган, 30 фоизи етарли билимни тасдиқлай олмаган, қолган 26 фоизи эса шартли равишда аттестациядан ўтган.
«Эслатиб ўтамиз, аттестация ДСҚ томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Олдиндан корпоратив тармоқдаги барча ходимлар учун мавжуд бўлган савол-жавоблар рўйхати тайёрланди. Сертификатланганларнинг ҳар бири саволларга ўз иш профиле орқали жавоб беради.
Аттестациядан ўтказишдан кўзланган мақсад-юқори лавозимда ишлашга ва мамлакатимиз солиқ соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшишга қодир бўлган кучли ва саводли мутахассисларни аниқлашдир.
Бугун пойтахтимизнинг Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўз касбий маҳоратини намойиш этади», — дейилади хабарда.