Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарсозлик лойиҳаларида франциялик ишбилармонларни ҳамкорликка чорлади

Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарсозлик лойиҳаларида франциялик ишбилармонларни ҳамкорликка чорлади
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев ва “MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари кенгаши вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзаро мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва туризм йўналишларида алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент ҳаётида янги давр бошлангани, пойтахтимизда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш йўлида кенг кўламли бунёдкорлик тадбирлари олиб борилаётганлигини қайд этди. Бундай шаҳарсозлик лойиҳаларида дунёнинг илғор давлатлари тажрибасидан фойдаланиш муҳимлигига эътибор қаратиб, франциялик ишбилармонларни бу борада ҳамкорликка чорлади.

“MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари кенгаши раиси Кристоф Фонтейн Ўзбекистон ва Тошкентда барқарор иқтисодий ўсиш кузатилаётган, барча соҳаларда янгиланиш, ривожланиш жараёнлари кечаётганлигини эътироф этиб, Франция томони ҳам ҳар томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда тараққий эттиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Учрашув давомида тадбирда иштирок этган 30дан ортиқ француз компанияларининг Тошкент билан ҳамкорлик бўйича таклифлари кўриб чиқилди.

“Vinci” компанияси раҳбари пойтахтимизда барпо қилиниши режалаштирилган кўприклар ва меҳмонхоналар қурилишида иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди. “Suez”, “Sade”, “BRL Ingenierie” компаниялари эса ичимлик, оқава ва суғориш учун сув таъминоти билан боғлиқ илғор технологиялар лойиҳалари таклифини киритишди. Шунингдек, мулоқот давомида ахборот технологиялари, транспорт коммуникациялари, қурилиш моллари ва озиқ—овқат маҳсулотларини етказиб бериш борасида қатор таклифлар кўриб чиқилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт ҳудуди кенгайиши муносабати билан Янги Тошкент концепцияси тайёрланаётгани ҳамда “MEDEF International” ўзбек-француз ишбилармонлари билан асосан ушбу ҳудудда қўшма лойиҳалар амалга оширилишини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарсозлик лойиҳаларида франциялик ишбилармонларни ҳамкорликка чорлади