"Бунақа заводдан 5та қуриб, рақобатбардош қилиш керак" - Шавкат Мирзиёев Асакадаги машина заводини яна танқид қилди

"Бунақа заводдан 5та қуриб, рақобатбардош қилиш керак" - Шавкат Мирзиёев Асакадаги машина заводини яна танқид қилди
16 май куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Андижон вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент йиғилиш давомида вилоят аҳолиси ўсиб бораётгани яна кўплаб уйлар қурилиши ва қўшимча иш ўринлари яратилиши кераклигини таъкидлади.

«Вилоятда 134 минг киши ишсиз, 283 минг киши хорижга ишлашга кетган. 417 минг кишига, яъни меҳнатга яроқли аҳолининг 30 фоизи учун иш ўринлари керак.

Агар вилоятдаги туманлар секторлари раҳбарлари ўтган икки йил давомида керакли ишларни қилиб, ажратилган маблағларни тўғри йўналтирганида эди, ҳеч бўлмаса 250 минг киши учун иш ўрни яратиш мумкин бўларди.

Вилоятдаги автомобил заводи (GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи - таҳр.) бизга кўп ёрдам бермаяпти. Завод раҳбарларини алмаштирдик, коррупцияни йўқотдик.

Завод қанча йилдан бери ишлаётган бўлса, ҳали ҳам ускунани Кореядан олиб келади.

Бунақа заводдан 5та қуриб, рақобатбардош қилиш керак. Одамлар ўзи учун арзонини танлаб олиши керак. Биз битта заводга ҳамма шароитларни яратиб бердик, бошқа давлатлар ишчиларини боқиб юрдик.

Битта машина заводи 3 миллион аҳолини боқадими? Ҳеч қачон боқа олмайди. Шунинг учун, Hyundai заводларини очяпмиз водийнинг бошқа вилоятларида. Жиззахда завод очяпмиз.

Чунки, машина рақобатбардош бўлиши керак. Бозор иқтисодиёти шундай. Бу заводга эса шунча йил давомида барча шароитларни бериб қўйдик, мазза қилиб юришди, ақлини ишлатмай юришди. Қандай қилиб 20 йилдан бери машина учун барча хом ашё ва эҳтиёт қисмларни Кореядан олиб келиб юриш мумкин? Биз ўзимиз эплай олмаймизми?

Бугун вазифа қўйдим, завод 10 минг ишчи ўрни яратиши керак. Йўқса бунақа завод керакмас. Ҳолбуки, вилоятда 417 минг ишчи ўрни яратилиши керак.

Ман ҳар куни 3тадан қарор чиқаришим мумкин, лекин биргина Андижонда ярим миллион киши ишсиз бўлса, одамлар биздан рози бўладими? Мақтайверсанглар, қарсак чалаверсанглар, ура-ура қилаверсанглар, бизнинг ҳам оёғимиз ердан узилса, кейин одамлар кимга ишонади?», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дилшод 17 май 2019 18:23
    Жуда тугри ва маьноли фикр, бу GM завод машиналари жуда киммат ва сифат даражаси пулига лойик эмас...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Бунақа заводдан 5та қуриб, рақобатбардош қилиш керак" - Шавкат Мирзиёев Асакадаги машина заводини яна танқид қилди