Фаттоҳ Шодиев: «Одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман» (ВИДЕО)

Фаттоҳ Шодиев: «Одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман» (ВИДЕО)
Тошкент шаҳрида Москва халқаро муносабатлар давлат институти битирувчиларининг V форуми бўлиб ўтди. Форумда мазкур олийгоҳ битирувчиси, ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳам иштирок этди. У Uzreport телеканалига интервьюда талабалик йиллари, бизнесдаги энг омадли лойиҳаси ва Ўзбекистондаги қандай ижтимоий лойиҳаларга инвестиция киритаётганини айтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилди.

«Тошкент шаҳрига 15 йиллик танаффусдан сўнг келганимдан хурсандман. Бу борада ҳазил ҳам қилиб тураман: Тошкентга ҳар 15 йилда келишни яхши кўраман.

Талабалик йилларим жуда ажойиб ўтган, бу борада менда энг илиқ хотиралар қолган. Мен ушбу олийгоҳда ўқишни орзу қилардим. Бу даргоҳда ўтган йилларим унутилмас. Илм-фанни ўрганишдан тўхтамасдим, бундан завқланардим. Албатта, дам олишни ҳам билардик. Талабалик йилларимдаги танишларим бутун умрлик дўстлар бўлиб қолишди.

Бизнесда муваффақиятли лойиҳаларим кўп. Энг омадлиси Eurasian Resources Group (ERG) компанияси, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда жуда кўп ижтимоий лойиҳаларим бор. Мен одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман. Шодиев Фонди ҳам айнан шу билан шуғулланади. Лойиҳалар орасида Сирдарё, болалар таълими билан боғлиқлари бор. Умуман олганда, мен ўзим ҳақида гапиришни ёқтирмайман», - деди Фаттоҳ Шодиев интервьюда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фарида 21 май 2019 17:16
    Корреспондентша научилась бы сначала подготовиться и задавать умные вопросы,а не какие-то банальные,тупые вопросы!((Просто стыдно,что такие у нас на ТВ работают((
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фаттоҳ Шодиев: «Одамларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман» (ВИДЕО)