ИИБ ҳийласи: “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар Нарпайдаги фоҳишахонани фош этди

ИИБ ҳийласи: “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар Нарпайдаги фоҳишахонани фош этди
Самарқанд шаҳар Нарпай кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи Сарвиноз исмли аёл уйида фоҳишахона ташкил қилганлиги тўғрисида шаҳар 3-сон ИИБ бошлиғи номига ариза тушди. Ҳолат юзасидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилди. Тадбирга кўра, ИИБ томонидан йигит ва қиз ролига “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар жалб қилинди.

Ўзини Федя деб таништирган йигит Сарвинозга қўнғироқ қилиб: “Телефон рақамингизни танишимдан олдим. Майлими, уйингизда севган қизим билан бир соат дам олсам”, деди. Сарвиноз йўқ демади, йигитнинг илтимосини 100 минг сўмга баҳолади.

Воқеа жорий йилнинг 31 январь куни бўлиб ўтди. Келишилган тадбирга кўра, Федя ва Маҳлиё Кимёгарлар қўрғони, Нарпай кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирига келди. Эшикни очган Сарвиноз йигитдан 100 минг сўм пулни олиб, уларга бир хонани ажратиб берди. Ўзи эса меҳмонга келган дугонаси Ирода билан ошхонада бемалол суҳбатлашиб ўтирди. Уларнинг қизғин суҳбатини эшик қўнғироғи бўлиб қўйди. Эшикни очган Сарвиноз рўпарасида ИИБ ходимларини кўриб, ранги қув учди.

Ижара уйида фоҳишахона очган Сарвиноз устидан жиноий иш қўзғатилди. Аниқланишича, аёл турмушидан ажрашган бўлиб, Нарпай кўчасидаги ушбу хонадонни яқинда ижарага олган ва осон пул топиш ниятида уйини фоҳишахонага айлантирган экан.

Судда гувоҳларнинг берган кўрсатмалари асосида Сарвинознинг айби ўз исботини топди. Суд ҳайъати унга нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси, 2-қисми билан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинлади, дея хабар қилди Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчиси Нодир Алиев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Жавлон 1 июн 2019 22:56
    ЗУР бубти ушлангани ифлослани .Бу фохшалани оркасиди ишонган одамнияам ушаш керак жавоб ишонган одам формаси бор оркасида .Эртака чикиб кетади машнака фохшани оркасиди ишонган одамняам Хотин болалларни олдида шарманда килиб башарасини тлвзирда курсатиш керак.Мараз ифласлларни.
  2. салм 27 май 2019 01:39
    Уларни 20 йилга қамаш
    керак
  3. xan 25 май 2019 20:30
    360соат холосми шуми жазо? Бутун бошли жамиятга энг катта салбий тасир ўтказадиган жиноятга шу даражада енгил жазо бериладими?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » ИИБ ҳийласи: “Федя” ва “Маҳлиё” исмли шахслар Нарпайдаги фоҳишахонани фош этди