«Шайтанат» сериалида Анвар, «Кичкина табиб» фильмида Шавкат, «Ойижон» фильмида эса Акбар роллари билан танилган актёр Баҳром Матчонов 17 йилдан сўнг Ўзбекистонга келди.
Айни кунларда режиссёр Жаҳонгир Қосимов, продюсер Зафар Йўлдошевларнинг «Ибрат» деб номланган фильмида суратга тушиш учун тайёргарлик кўраётган Баҳром Матчонов билан журналист Феруз Муҳаммад суҳбатлашди.
Суҳбат давомида актёр АҚШга қачон ва нима учун кетгани ҳақида гапириб берди.
2002 йилда АҚШга кетганман. У вақтда театримизда катта иқсодий қийинчлик бўлган эди. 2000 йиллардан бошлаб юртимизда фильмлар суратга олиниши ҳам камайиб кетди. Ўшандан сўнг АҚШга кетишга мажбур бўлдим. Оиламни таъминлашим, қизларимга яхши таълим беришим керак эди. АҚШга ҳеч нарсасиз кетганман, ҳаттоки кетган вақтимда инглиз тилни ҳам билмасдим.
Баҳром Матчонов, актёр