Вазият қандай? Бухорода никоҳ гувоҳномаси бўлмаса ҳам меҳмонхонада қолиш мумкин, Тошкентда эса бунинг иложи йўқ

Вазият қандай? Бухорода никоҳ гувоҳномаси бўлмаса ҳам меҳмонхонада қолиш мумкин, Тошкентда эса бунинг иложи йўқ
Uz24.uz таҳририяти паспортида муҳри бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига меҳмонхона хизматлари кўрсатилиши ёки йўқлигини билиш мақсадида 4 та меҳмонхона (Тошкент, Самарқанд, Бухоро) билан боғланди. Wyndham, Grand Atlas (Тошкент), Chor Minor (Бухоро), Hotel Grand Samarkand (Самарқанд) орасида фақат Бухородаги меҳмонхонада меҳмонларни никоҳ шартномасисиз қабул қилиниши маълум бўлди. Меҳмонхона ходимининг таъкидлашича, янги қоидалар билан танишилган ва улар билан ишлашга тайёр.

Пойтахт меҳмонхоналари боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси бўлганида ҳам жуфтликларни қабул қилишни қатъиян рад этди. Қайсидир меҳмонхона вакили бундай қоида йўқлигини айтаётган бўлса, яна бири текшириш келса, муаммолар юзага келишини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш қоидалари: брон қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш, никоҳ муносабатларидан қатъи назар жой бериш, бепул хизматлар доираси ва бошқаларни белгиловчи намунавий низом қабул қилинди.

Унда белгиланишича, меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Вазият қандай? Бухорода никоҳ гувоҳномаси бўлмаса ҳам меҳмонхонада қолиш мумкин, Тошкентда эса бунинг иложи йўқ