Саида Мирзиёева: Мактабларда мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилишига ҳали эрта

Саида Мирзиёева: Мактабларда мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилишига ҳали эрта
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мактабларда мажбурий формани жорий этишга ҳали эрта эканлигини таъкидлади. У фейсбукдаги расмий саҳифасида мазкур масалани хорижий экспертлар билан муҳокама қилганини айтган.

Кеча Президентимизнинг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш масаласини хорижий экспертлар билан муҳокама қилдик. Лойиҳанинг стратегик йўналишлари, чет эл тажрибаси ва ундан фойдаланиш бўйича фикр алмашдик.

Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таьмирталаб, ўкув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик.

Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз.

Қисқасини айтганда - олдин шароит, кейин талаб.
Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таьлим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади.

Хуллас, бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Мутассади вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан юқоридаги масалалар юзасидан Ҳукуматга тегишли таклифлар киритилди, - дейилади С. Мирзиёева қолдирган постда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Хамид Нукус 1 июн 2019 08:35
    Тугри!!!
  2. Odiljon 31 май 2019 14:51
    To'g'ri fikr xali erta
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Саида Мирзиёева: Мактабларда мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилишига ҳали эрта