Ўзбекистонда ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишдаги талаблар белгилаб қўйилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Унга кўра ўқувчилар:
кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.
Шунингдек, мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт.