«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг ғолиблари аниқланди

«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг ғолиблари аниқланди
Мусобақанинг ҳар бир турини кузатиб, баҳолаб келаётган ҳакам ва мураббийлар томонидан энг яхши натижа кўрсатган ғолиб терма жамоалар аниқланди.

Жорий йилнинг 31 май куни мусобақа шартларига кўра иштирокчилар ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш тури бўйича ўзаро беллашдилар. Шу куни дастур асосида тадбирнинг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
«Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг ғолиблари аниқланди

Мусобақаларнинг очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Кўргазмали чиқиш ва концерт дастуридан сўнг, мусобақанинг 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси тури ўтказилди.

1 июнь куни эса мусобақанинг 100 метрга тўсиқлар оша югуриш тури бўлиб ўтди ва назарий шартларга кўра, мусобақа иштирокчиларининг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари орқали аниқланди.

Мусобақанинг ҳар бир турини кузатиб, баҳолаб келаётган ҳакам ва мураббийлар томонидан энг яхши натижа кўрсатган ғолиб терма жамоалар аниқланди. Жумладан,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:
«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (36.57 сония билан), Тошкент вилояти терма жамоаси 2-ўринни (37.28 сония билан) ҳамда Қашқадарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни (37.93 сония билан) эгалладилар.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (62.31 сония билан), Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринни (64.06 сония билан) ҳамда Хоразм вилояти терма жамоаси 3-ўринни (66.87 сония билан) қўлга киритдилар.

«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Андижон вилояти терма жамоаси 1-ўринни (54.30 сония билан), Наманган вилояти терма жамоаси 2-ўринни (55.54 сония билан) ҳамда Жиззах вилояти терма жамоаси 3-ўринни (56.24 сония билан) эгалладилар.

Назарий шартларга кўра, «Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид тест синовлари» тури бўйича 22 балли тизимда Бухоро вилояти терма жамоаси 1-ўринни (22 балл), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (21 балл) ҳамда Тошкент шаҳар терма жамоаси 3-ўринни (19 балл) қўлга киритдилар.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари ва тест синовларидан тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Андижон вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Сирдарё вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлдилар.

Умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси чемпионати» мусобақаси бўйича:
«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (15.52 сония билан), Қашқадарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (15.80 сония билан) ҳамда Навоий вилояти терма жамоаси 3-ўринни (15.89 сония билан) эгалладилар.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринни (64.64 сония билан), Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни (66.31 сония билан) ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси 3-ўринни (67.43 сония билан) қўлга киритдилар.

«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-ўринни (35.94 сония билан), Бухоро вилояти терма жамоаси 2-ўринни (36.39 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (37.69 сония билан) қўлга киритдилар.

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир жамоа иштирокчиларининг кўрсатган натижалари бўйича тўплаган баллари умумлаштирилиб, барча турлар бўйича умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти терма жамоаси 1-ўринга, Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринга ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринга сазовар бўлдилар.

Ҳудудлардан ташриф буюрган қизлар терма жамоалари ўртасида «Ёш ёнғин ўчирувчи» мусобақаси бўйича:

«Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 2-қаватига кўтарилиш» тури бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси 1-ўринни (8.22 сония билан), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (8.78 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (9.03 сония билан) эгалладилар.

«Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси» тури бўйича бўйича Навоий вилояти терма жамоаси 1-ўринни (75.12 сония билан), Сирдарё вилояти терма жамоаси 2-ўринни (76.47 сония билан) ҳамда Сурхондарё вилояти терма жамоаси аъзоси 3-ўринни (77.43 сония билан) қўлга киритдилар.
«100 метрга тўсиқлар оша югуриш» тури бўйича Сирдарё вилояти терма жамоаси 1-ўринни (18.76 сония билан), Навоий вилояти терма жамоаси 2-ўринни (19.66 сония билан) ҳамда Андижон вилояти терма жамоаси 3-ўринни (19.92 сония билан) қўлга киритдилар.

Барча ғолиблар ҳамда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ёш ёнғин ўчирувчи» ва «Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати» мусобақаларининг ғолиблари аниқланди