Баҳс давом этмоқда: Расул Кушербаевнинг танқидидан сўнг «Новза»да ўрнатилган светофор олиб ташланди

Баҳс давом этмоқда: Расул Кушербаевнинг танқидидан сўнг «Новза»да ўрнатилган светофор олиб ташланди
Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев «Новза» йўл ўтказгичидан тушишда масжид рўпарасида светофор ўрнатилиб, яна тирбандлик юзага келганини танқид қилган эди.

«Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда пайдо бўладиган тирбандликни олдини олиш, экологик вазиятни яхшилаш ва қулайлик яратиш мақсадида сўнгги икки йилда бир неча янги кўприклар қурилди. Собиқ «Ҳамза», айни пайтдаги «Новза» метроси чорраҳасидаги кўприк ҳам тирбандликни олдини олишга катта ёрдам бераётган эди, бироқ...

Чорраҳадаги кўприкдан тушишда «Новза» масжиди рўпарасида пайдо бўлиб қолган янги светофор кўприкни қуришга сабаб бўлган мақсадни чиппакка чиқарибди. Қандай ақл ва фавқулодда буюк истак сабабли бу светофор ўрнатилган экан-а? Светофор қўйилар экан, унда кўприкни қуришнинг нима кераги бор эди? Камига сфетофордан бир оз ўтгач, йўловчилар учун тайёр ер ости йўли ҳам турибди.

Эссиз шунча маблағ, шунча вақт ва шунча ақл... Балки масъуллар томонидан бу ҳолат яхшилаб кўриб чиқилар. Бироқ зарур бўлган йўлларга светофор қўйилишини йиллаб кутиб «ГАИма ГАИ» сарсон юрган одамларни кўриб туриб, мантиқсизлик билан бюджет ҳисобидан қилинаётган бундай ишларнинг ҳисобини бериш керакмасми, деган савол қийнаяпти одамни. Бюджет эса қандай қилиб, кимнинг ҳисобидан тўлдирилишини яхши биламиз», деб ёзганди депутат.

Танқид ва эътирозлар сабабми ёки йўлнинг шу қисмида тез-тез содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари сабабми, ўрнатилган светофор олиб ташланди, дея маълум қилди "Хабар.уз".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гиёсиддин Суяров 7 июн 2019 10:14
    Масжидга пиёда борилганда хар кадамимизга савоб ёзилади шекилли. Канча куп юрсак шунча фойда!
  2. Temur 5 июн 2019 22:41
    Akrom bilib bilmay fitna qilmang . Musulmon kishi hech kimga ozor bermasligi kerak 20 metr yurib yer osti joyidan ôtgan yaxshi fikrimcha . Piyoda yurish foydali
  3. Узбек 4 июн 2019 16:55
    Расул Кушербоевга рахмат
  4. Umar Narzullaev 4 июн 2019 14:51
    Кушиламан авторни маколасига, бу ерга светофорнинг умуман кераги йук 20метр утганда светофордан подземный переход турибди. Масжиддан чикканлар ушатдан утса буладию. Кайси беакл куйган бу светофорни узи
  5. Авазбек 4 июн 2019 14:46
    Ер остидан юриб утиш хавсизку озгина масофа булса хам
  6. Akrom 4 июн 2019 12:25
    Svetoforni yòlovchini òzi yoqib òchirsa, maqsadga muvofiq bòlardi.
    Bu svetofor musulmonlarni masjidka kelib ketishini xavfsizligini ta'minlash uchun qòyilgan, bir sutkada 5 maxal namoz òqish uchun kelgan musulmonlarga foyda, avtotransportlar sutkasiga 5 marta tòxtaydi xolos, bulardan aksari svetoforning qizil chiroģiga katta extimol bilan takror kelishi mumkin.
    Yuqoridagi matn egasini gapida kamsitish, òzini aqilli sanash, idrok egasi kabi sifatlarni kòtsanmoxchi.
    Aslida bu shaxs musulmon bòlsa, amal egasi bòlsa musulmon xalqni ģamini 1chi òringa qòyish kerak edi, most qurilganda masjidni xisobga olishgan, ammo ba'zi shaytonni quliga aylangan, musulmonlarga qarshilik qilib, ,ularni tinchligini kòrolmaydigan shayton sifat odamlar svetoforni inobatga olmagan.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Баҳс давом этмоқда: Расул Кушербаевнинг танқидидан сўнг «Новза»да ўрнатилган светофор олиб ташланди