Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида бир йўла уч ўғил чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар берди.
Уч эгизак чақалоққа ота-она яхши ниятлар билан Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмларини қўйишди.
“Чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда”, дейди ҳамшира Қундуз Азимова.
Шунингдек, жорий йилда Шароф Рашидов ҳамда Зомин туманларида ҳам уч эгизаклар дунёга келишганди.