Президент «Кобальт» совға қилган талаба Халқ таълими вазирлигига ишга олинди

Президент «Кобальт» совға қилган талаба Халқ таълими вазирлигига ишга олинди
Ўзбекистон Миллий университети, математика факультетининг 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев Халқ таълими вазирлигида янги ташкил этилаётган Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида иш бошлади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЎзМУда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашди. Мазкур учрашувда С.Бозорбоев ўз тажрибаси, шунингдек, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёни ҳамда Россияда бўлиб ўтган танловларда муносиб иштироки хусусида тўхталиб ўтган эди. Шундан сўнг Президент унга «Кобальт» совға қилган эди.

Юртбошимиз Сардор Бозорбоевни Халқ таълими вазирлигига ишга олиш бўйича таклиф берди.

Халқ таълими вазирлигида Сардор Бозорбоев Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаментида ўз фаолиятини бошлади. Сардор Бозорбоев ўз тажрибасидан фойдаланиб, ёшларни турли олимпиадаларга тайёрлайди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ozod 4 июн 2019 21:04
    яхши иш булибди. лекин Кахрамон лицейдан бушатишгани яхши булмабди фидойи директор эди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Президент «Кобальт» совға қилган талаба Халқ таълими вазирлигига ишга олинди