Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Телекоммуникация соҳасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири агентлик маълумотига таяниб хабар қилди.
Мулоқотда Ўзбекистон интернет рейтингида қачон кўтарилади? деган саволга «Ўзбектелеком» матбуот котиби Александр Сучков қуйидагича жавоб берди.
«Ўзбектелеком» матбуот котиби Александр Сучковнинг айтишича, Ўзбекистон аслида рейтингда анча юқори ўринда бўлиши керак. Чунки қўшни мамлакатларда 4G интернетнинг ўзи йўқ.
«Айрим рейтингларни кўриб, нега бу қадар паст поғонада эканимизга ўзимиз ҳам ҳайрон қоламиз», – деди Александр Сучков.