«Ўзгидромет» хабарига кўра, 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 5—10 метрни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15—20 метргача ортади.
Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.
«Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун, бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг», — дейилади шаҳар ҳокимлиги баёнотида.
Шаҳар маъмурияти кучли ёғингарчилик оқибатида сув тошиш ҳолатлари кузатилса, 1050 ва 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўраган.