«Озодлик» мухбири Тошкентга келиши биланоқ депортация қилинди

«Озодлик» мухбири Тошкентга келиши биланоқ депортация қилинди
«Озодлик» мухбири Умид Бобоматов Тошкентга учиб келиши билан Ўзбекистондан чиқариб юборилди. Бу ҳақда "Газету.уз" хабар қилди.
«Озодлик» Радиоси ўзбек хизмати мухбири Умид Бобоматов 4 июнь куни Тошкентга учиб келиши биланоқ Ўзбекистондан депортация қилинди. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook-саҳифасида маълум қилди.

«Кеча, 4 июнь куни Тошкентга учиб боришим билан мени дарҳол, ҳеч қандай тушунтириш, баённомалар, имзо ва бошқа расмиятчиликларсиз мамлакатдан чиқариб юборишди», — деб ёзди у.

Постга Умид Бобоматовга депортация вақтида берилган ҳужжат фотосурати илова қилинган. Унда: «Ҳужжат эгасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришга рухсат берилмади», деб ёзилган.

Худди шу ҳужжатда журналистни Москвадан Тошкентга олиб келган авиатушувчи — «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясига йўловчини қайтариб олиб бориш тавсия этилган ва шундай қилинди.

Шунингдек, ҳужжатда йўловчи келган мамлакатда такроран текширувдан ўтказилиши тавсия этилган. Журналистнинг қайд этишича, Москвага қайтиб борганидан сўнг Федерал хавфсизлик хизмати билан суҳбат бўлиб ўтган.

Умид Бобоматов депортация сабаби унга маълум эмаслиги, бу унинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Умид Бобоматов Россия фуқароси бўлиб, «Озодлик"нинг Москвадаги мухбири ҳисобланади. Бунга қадар у мунтазам равишда Ўзбекистонга келиб турган.

Май ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Озодлик"нинг иш услубини танқид қилиб, унинг мухбирларини журналист этикасига риоя қилмасликдан айблаган эди («Озодлик» сайти Ўзбекистонда очилмайди).

«„Озодлик“ таҳририятининг нохолис ва асосан ишончсиз материалларни нашр этишга қаратилган бир ёқлама ва янглиш сиёсати жамоатчилик, умуман глобал аудиториянинг чалғишига сабаб бўлиб, бу вазият кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Бундан ташқари, ижтимоий ва маиший масалаларга қасддан сиёсий тус бериш, алдов йўли билан маълумот тўплаш ҳамда аудиоёзувларни сохталаштириш ҳолатлари ҳайратланарлидир», — деб ёзган эди агентлик раҳбари Комил Алламжонов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Madina 10 июн 2019 17:58
    Yaxshi qililishgan ula rasayam aldoqchi hammasi bumaga gaplani yozip chiqaradi bizga keremas bizda uzimizga yoqadiga muhim axborot yetkazib beradiga saytla judayam ko'p
  2. Реалист 7 июн 2019 07:28
    Минг афсус.Агар TV ва газеталар тинимсиз мақтовларни йиғиштириб,проблемаларни очиқ-ойдин ёритганда,«Озодлик»ни кераги бўлмасди.Ахир Мирзиёевнинг
    ўзи «мен Ўзбекистондаги янгиликларни «Озодлик»дан билиб тураман деган эдику.«Озодлик» коррупционерларга ёқмайди
    холос.
  3. Умид 7 июн 2019 04:52
    Тугри килишибди. Барака топишсин.
  4. Dilim 7 июн 2019 00:09
    Juda töĝri qilishibdi
  5. Шохрух 6 июн 2019 21:23
    Пошел он в жопу
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Озодлик» мухбири Тошкентга келиши биланоқ депортация қилинди