72-халқаро Канн фестивали Гран-присини қўлга киритган ўзбекистонлик ёш режиссёр Шокир Холиқов сўнгги воқеалар юзасидан "Репост"га изоҳ берди.
"Мен "Ўзбеккино"дан олган совғамнинг суратини шунчаки ижтимоий тармоқдаги саҳифамга жойлаган эдим. Одамлар эса буни нотўғри тушинишди ва буни интернетда тарқатиб юборишди. Бу совғани менга "Панорама"да (Алишер Навоий кинотеатри - таҳр.) беришган эди. У ерда фестивал якуни бўйича конференция бўлиб ўтган эди.
Фестивал бўлиб ўтаётганда эса мен уйда эдим ва у ерга боргим келмади. Ҳеч ким билмаган ҳам эди менинг бу фестивалда иштирок этаёганимни. Мен ўз ишимни интернет орқали юборган эдим ва ғолиб бўлдим. Энди бирон-бир ортиқча гап айтишга ҳам қўрқиб қолдим. Менинг ташаккур изҳор этиб жойлаган суратимни одамлар гўёки мен нолиётгандек оҳангда тушинди ва бу тарқалиб кетди. Ҳамма менинг фикримни нотўғри тушинди. Энди буни тўхтатиб бўлмайди", - деди режиссер.
Эслатиб ўтамиз, 72-халқаро Канн фестивали Гран-присини қўлга киритган ўзбекистонлик ёш режиссёр Шокир Холиқов 16 дақиқа давом этадиган «Чой» фильми билан иштирок этган эди.