Депутат "квартира" ва "дом" сўзларини "хонадон" ҳамда "уй"ларга алмаштиришни таклиф этди

Депутат "квартира" ва "дом" сўзларини "хонадон" ҳамда "уй"ларга алмаштиришни таклиф этди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасининг муҳокамаси бўйича дебат ўтказилди.

Мазкур қонун лойиҳаси 2019 йил 2 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган ва 4 май куни парламентнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

Ушбу қонун лойиҳасига депутатлар ўз нуқтаи назарини билдирди. Жумладан депутат Даврон Арипов мазкур қонун лойиҳасига қуйидагича эътироз билдирди.

– Қонун лойиҳаси бугунги кунда энг долзарб бўлган ижтимоий масалалардан бирини ечишга қаратилгани билан аҳамиятли, деб ўйлайман. Аммо «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг номига эътироз билдирмоқчиман. «Кўп квартира» нима дегани ўзи? «Кўп» деб нечта уй ёки қанча хонадон назарда тутилмоқда? Ваҳоланки, лойиҳада «квартира» сўзига таъриф ҳам берилмаган. Бой ўзбек тилида, наҳотки, «квартира» маъносини ифодаловчи муқобил сўз топилмаса?! Топилади, албатта. Қўллаётган сўзимизга, давлат тилига масъулият билан ёндашсак, «квартира», «дом» каби сўзлар ўрнига мос равишда «хонадон», «уй» сўзларини қўллар эдик.

Бугунги кунда амалиётга назар солсак, фуқаро расмий ҳужжатга уй манзилини ёзаётганда, масалан, 45-уйнинг 15-хонадони, деб қайд этса, у кўп қаватли уйда яшашини англатади. Агар шахс ҳовлида истиқом қилса, бунда фақат турар-жой сифатида уй рақамининг ўзи қайд этилади, холос. Демак, реал ҳаётдаги ушбу ҳолат лойиҳанинг номини ўзгартиришга монелик қилмайди. Ҳужжатнинг номланиши халқимизга тушунарли бўлса, бу давлат тилига ҳурмат, айни пайтда қонунчиликдаги муҳим ютуқ ҳисобланади, - дейди депутат.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ботир 12 июн 2019 19:39
    Хонодон форс тожик тилидан олинган буни урнига туркий суз ишлатиш керак. Булмаса форсча айтдикми лотинча айтикми нима фарки бор
  2. Мирмахмуд 11 июн 2019 11:34
    Шу сайтнинг рус тилидаги булимида узбекь тилини кашшокдан олиб кашшокка солиб ётибдирку рус тили тарфдорлари,ювошлик хам эви билан миллатдошлар!
  3. Призидент 11 июн 2019 08:31
    21 асир давлатлар космис ой ни забд этишябди бизни иш ёкмас ларимиз квартира сузини хонадон сузи б/н овора бошка хеч проблемамиз йукдек
  4. Одам 10 июн 2019 15:25
    Депутат сузиниям узбекчага перевод Килинг
  5. Реалист 10 июн 2019 15:23
    Ўзбек тили жуда бой тил,чунки асрлардан бери бошқа тиллардан ўзига керакли сўзларни олиб бойиб келган,хатто хонадон сўзи хам ўзбекча сўз эмас,форсийдан кирган.Бу табиий хол,бундан қўрқмаслик керак.Масалан:
    сомовор ўзбекча сўзми?ёки мошина,телефон,телевизор ёки депутат сўзи ўзбекчами?Йўқ.
    Бу тилнинг бойиш жараёни.
    Депутатча бекорчиликдан зерикиб қолибди,қўлига кетмон бериб далага хайдаш керак,бундай пиарчи депутатни.
  6. Музаффар 10 июн 2019 15:11
    БОШКА ИШларинг ЙУКМИ?ДЕПУТАТ,ПАРЛАМЕНТ,ИНТЕРНЕТ, БОТИНКА. , МАТЕМАТИКА. ! СУЗЛАР КУП арматура! Фамилиянгни хам угнаб ол УЗБЕК!

    Э УТИРИБ ОЛИБ, ДПУТАТ , ПАРЛАМЕНТ. , ЖУРНАЛ. , ИНТЕРНЕТ. , БОТИНКА , галстук БУЙНИНГДАГИ! СУЗЛАРИНИ алмаштир ФАМИЛИЯни хам угнаб ол!УЗБЕК.!
  7. FuatEY 10 июн 2019 12:35
    Juda tögri taklif...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутат "квартира" ва "дом" сўзларини "хонадон" ҳамда "уй"ларга алмаштиришни таклиф этди