EVERYDAY.UZ мухбирининг пойтахт ҳокимлиги маълумотига таяниб хабар беришича ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойлари дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.
Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия истеъмол қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.
Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилиши маълум қилинди.