Банкоматдан пулини нақд қилувчилар диққатига! Пулни дарҳол санаб олинг

Банкоматдан пулини нақд қилувчилар диққатига! Пулни дарҳол санаб олинг
Андижонда банкомат мижозларни "алдади". Бу ҳақда андижонлик Нурилло Нўъмонов кўрган билганларини баён этди.

Ўтган шанба – 8 июнь куни жуда қизиқ иш бўлди. Нақд пулга эҳтиёж сезиб, ҳамкасблар «Асакабанк»нинг Андижон шаҳрида «24/7» режимида куну тун хизмат кўрсатувчи, яқинда ҳам банкоматидан бир уринишда 5 миллион сўмгача нақд пул «ечиб» олиш мумкин бўлган шохобчасига бордик. Тахминан йигирманчи бўлиб навбатга турдик.

Эътибор берсангиз, пластик картасидаги маблағни нақдлаштирган аксарият мижозлар пулни санамасдан киссага уришади. Чунки тасаввуримизда банкомат комьпютерлаштирилган, аниқ ишлайди, алдамайди, деган тушунча бор. Биздан олдин пул «ечган»лар ҳам балки шу ўйга боришганидан, эҳтимол, навбати келгунча кутиб зерикканидан, пулни санамасдан чўнтакка солиб чиқиб кетишди. Аммо... банкомат ҳам алдаркан!

Навбатда турганлардан бири пластик картасидан 400 минг сўм пул «ечди». Банкомат эса унга... 200 минг сўм санаб берди. Мижоз пулнинг «чўғи» камлигини сезиб, ҳаммани ҳушёрликка чорлади: «Одамлар, банкоматдан чиққан пулларни сананглар!»

Шундан сўнг «эксперимент» бошланди. Ажабки, «операция» бир хил давом этаверди. 7 киши пластик карталаридан банкоматга 250 минг уриб, 125 минг сўм, 200 минг уриб, 100 минг сўм... қисқаси, тенг ярмига «ечиб» олдилар.

Шанба банкларда иш куни эмас. Алданган мижозлар шовқин-сурон кўтаришди. Зум ўтмай, масъул ходим етиб келди. Пластик карталар текширилди. Банкомат ҳаммани «алдабди». Ҳисоб-китоб жой-жойига қўйилди.

- Нега бунақа бўлди?

Бу саволга банкоматга масъул бўлган мутахассис изоҳ берди: «Кассеталар алмашиб қопти!»

Тушундикки, банкоматнинг 10 минг сўмлик ва 5 минг сўмлик купюралар солинадиган кассеталари ўрни алмашиб қолган. Хатоликнинг асосий сабаби шу.

Айни мавзуда бонг уришдан мақсад – банкоматга тез-тез иши тушадиган мижозларни огоҳлантириш, холос. Пластик картадан нақдлаштирдингизми, пулингизни эринмай санаб қўйинг. Тағин ҳисобингиз чиқмай, хуноб бўлиб юрманг, «кассеталар алмашиб қолиши» мумкин!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Банкоматдан пулини нақд қилувчилар диққатига! Пулни дарҳол санаб олинг