Депутат Ўзбекистонга эркакларда бепуштликни келтириб чиқарувчи ёғнинг импорти ошганидан ҳавотирда

Депутат Ўзбекистонга эркакларда бепуштликни келтириб чиқарувчи ёғнинг импорти ошганидан ҳавотирда
Пальма ёғи импорти нега ошмоқда? У фойдалими?! Ушбу масалага тегишли мутасадди ташкилотлар қандай қарайди? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдурашид Абдуқодиров шундай саволлар билан мурожаат қилди.

Қуйида депутатнинг ушбу масалага фикрини ҳавола этамиз.

Аҳоли саломатлигини сақлашда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавсизлиги масалалари энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбари соғлом авлодни шакллантириш, аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш борасида тизимли ислоҳотларнинг ташаббускори бўлмоқда. Ҳақиқатан ҳам, аҳоли томонидан истеъмол қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг кейинчалик инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги масалалари илмий тадқиқот ишларининг мавзусига айланаётганлиги билан бирга бу соҳадаги қонунчиликни ҳам такомиллаштиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда.

Фуқароларимиз томонидан мамлакатимизга олиб кирилаётган пальма ёғи ва унинг асосида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон саломатлигига таъсири тўғрисида ўрганишлар ўтказиш, озиқ-овқат саноатидаги мавжуд стандарлар талабларига риоя қилиниши масалаларини Парламент назоратига олиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан даҳлдор давлат органларига маълумотлар сўраб сўровлар юборилган ва ўрганишлар олиб борилмоқда. Таҳлиллардан шуни кўриш мумкинки, охирги уч йилда мамлакатимизга ўртача 50 минг тоннадан пальма ёғи олиб кирилган бўлса, жорий йилнинг январь-май ойлари давомида 31 минг тоннадан ортиқ пальма ёғи импорт қилинган. Бу эса жорий йилнинг ўтган даври давомида пальма ёғи импорти ўтган йилларга нисбатан кескин ўсаётганлигини кўрсатмоқда.

Ўз-ўзидан савол туғилади: Хўш, пальма ёғининг импорт хажми нега ошиб бормоқда? У қандай мақсадларда ишлатилмоқда? Озиқ-овақт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатилаётган пальма ёғи инсон саломатлиги учун қанчалик хавфли? Ушбу масалаларни ким назоратга олади?

Бу каби саволларга тўғри жавоб топиш ва тегишли хулосалар қилиш ўта муҳим масалалардан биридир. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига асосан пальма ёғи инсон саломатлиги учун хавфлилиги тиббиётда аниқланган бўлиб, ҳатто, эркакларнинг бепуштлигини ҳам келтириб чиқариши мумкин экан.

Бугунги кунда, пальма ёғини истеъмоли рухсат этилган кўплаб давлатлар билан бир қаторда, унинг истеъмолини тақиқлаган бир қатор давлатлар ҳам мавжуд. Ҳақиқатан ҳам, ажратиб олинишига қараб икки турга ажратиладиган пальма ёғининг техник пальма ёғидан асосан ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибига қўшилади ва ундан озиқ-овқат маҳсулотлари учун ишлатиш мумкин эмас. Ўзбекистонда ҳам, амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига асосан болалар озиқ-овқати маҳсулотлари ишлаб чиқарилишида пальма ёғидан фойдаланиш тақиқланган.

Умуман пальма ёғининг ишлатилиши бўйича, пальма ёғининг инсон организмига таъсири, унинг ижобий ёки салбий хусусиятлари, таркибида пальма ёғи бўлган маҳсулотларнинг турлари, уларнинг ишлатилишини тартибга солишнинг стандартларини такомиллаштириш, бу борада амалиётда учраётган тизимли муаммолар ва соҳада олиб борилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан мутасадди идоралар ўз эътиборларини кучайтиришлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шу билан бирга, ўйлайманки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан олиб борилаётган ўрганишлар натижалари асосида ушбу масалага доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинади, дейди депутат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутат Ўзбекистонга эркакларда бепуштликни келтириб чиқарувчи ёғнинг импорти ошганидан ҳавотирда