GM Uzbekistan оригинал таклиф билан чиқди. Мақсад аҳолига қулайлик яратиш

GM Uzbekistan оригинал таклиф билан чиқди. Мақсад аҳолига қулайлик яратиш
GM Uzbekistan мижозларга автомобилдан фойдаланиш жараёнида янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида яна бир янгиликка қўл урди. Эндиликда завод сифатидаги оригинал ҳамда ҳамёнбоп эҳтиёт қисмларни Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ташкил этилган GM Uzbekistan’нинг “UzAuto GM Genuine” номли махсус дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири компания матбуот хизмати маълумотига таяниб хабар қилди.

Компаниянинг маълум қилишича, мазкур дўконларда Chevrolet автомобилларига ўрнатиладиган GM Genuine эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган.

Дўконларда сотиладиган ҳар бир эҳтиёт қисм General Motors Engineering томонидан ишлаб чиқилган ва маъқулланган бўлиб, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоп саналади.

Ушбу дўконларда автомобилнинг мавжуд эҳтиёт қисмлари ҳамда буюртма асосидаги эҳтиёт қисмлари савдоси амалга оширилади.

Кафолатли сифат, узоқ муддатли хизмат кўрсатиш, шунингдек ҳамёнбоп нархлар ҳар бир харидор учун айни муддао бўлади.

Унутманг, автомобилга бўлган ишонч, фақатгина сифатли эҳтиёт қисмлар орқали шаклланади.

“UzAuto GM Genuine” дўконларининг тўлиқ рўйхати ва манзили:

1. “SERGELI-AVTOTEXXIZMAT” ва “NURAFSHON AVTOSENTR” МЧЖ

Манзил: Тошкент ш. (“Сергели” ва “Фарҳод” бозори), т: +99897 4040001

2. “Қўқон Автотеххизмат” ва “АС Фарғона Сервис”

Манзил: Фарғона вилояти (“Мастона” бозори) т: +99890 9517084

3. “Андижон Автотеххизмат” МЧЖ

Манзил: Андижон вилояти (“Қорасув” бозори) т: +99890 9880096

4. “Samarqand Avtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Самарқанд вилояти (“Улуғбек” бозори) т: 99898 3090509

5. “АС Наманган Сервис” УК

Манзил: Наманган вилояти (“Жаҳон” бозори) т: +99899 8750209

6. “AS-Джизак SERVIS” УК

Манзил: Жиззах вилояти (“Шаҳар” бозори) т: +99890 9910703

7. “АС Қашқадарё-сервис” УК

Манзил: Қашқадарё вилояти (“Осиё” бозори) т: +99891 2360106

Сурхондарё вилояти (“Шўрчи” бозори) т: +99897 7138838

8. “Хоразм Автотеххизмат” МЧЖ

Манзил: Хоразм вилояти (“Хоразм” автомобиль ва эҳтиёт қисмлар бозори) т: +99897 7383577

9. “Qoraqalpoq Avtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси (“Жунгулик” ва “Эскишахар” бозори) т: +99897 7383577

10. “Ғиждувон АТХ” ва “Buxoroavtotexxizmat” МЧЖ

Манзил: Бухоро вилояти (“Бухоро” ва “Қорасув” бозори), т: +99873 4400508

11. “Навои Авто Моторс”

Манзил: Навоий вилояти (“Технопланет”) т: +99890 3537771

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Бугун, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41

Самарқанд давлат университети Италия олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтиради…

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна бошчилигидаги делегация ташриф буюрди....
30-03-2024, 05:30
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » GM Uzbekistan оригинал таклиф билан чиқди. Мақсад аҳолига қулайлик яратиш