Президент мактаблари: энг кўп номзодлар Хивага тўғри келмоқда

Президент мактаблари: энг кўп номзодлар Хивага тўғри келмоқда
Жорий 1 июн куни Тошкент, Нукус, Хива ва Наманган шаҳарларида 2019/2020-ўқув йилида очиладиган Президент мактабларига ҳужжат қабул қилиш бошланган эди. Маълум қилинишича, ҳозирга қадар топширилган ҳужжатларнинг сони 15 мингдан ошган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.

Юқоридаги тўртта ҳудудда очилиши кутилаётган Президент мактабларига шу пайтга қадар 15699 нафар талабгорнинг ҳужжати қабул қилинган. Шундан 4961 нафари онлайн, 10738 нафари эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказларига келиб ҳужжат топширган.

Ҳудудлар бўйича энг кўп – 4778 та ҳужжат Хоразм вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 4106 та, Наманганда 3692 та, Тошкент шаҳрида 3123 та ҳужжат қабул қилинган.

Номзодларнинг 7953 нафари ўғил болалар, 7746 нафари эса қизлардир.

Хивадаги Президент мактабига битта ўринга 33 та, Қорақалпоғистонда 28 та, Наманганда 26 та, Тошкент шаҳрида 22 та талабгор қайд этилган.

Шу пайтгача энг кўп – 5209 та ариза 5-синф учун топширилган. 10-синф учун эса 229 та талабгор ҳужжат топширган. Қабул қилинган ҳужжатларнинг синфлар бўйича статистикаси қуйидаги инфографикада кўрсатилган.

Президент мактабларига ҳужжатлар 22 июнгача қабул қилинади.

Президент мактаблари жорий йилда 4 та ҳудудда синов тариқасида ташкил этилган. Ушбу таълим муассасаларида мактабларни бошқаришнинг бутунлай янги модели синовдан ўтказилади. Синов муваффақиятли ўтса, 2020 – 2021-йилларда Президент мактаблари республиканинг барча вилоятларида ташкил этилади.

Президент мактабига қабул жараёни ҳақида маълумот олиш учун +998-71-207-72-22 рақамли телефонга мурожаат қилиш мумкин. Шунингдек, Президент мактабларининг расмий сайти ҳам ишлаб турибди, деб ёзади bong.uz.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Президент мактаблари: энг кўп номзодлар Хивага тўғри келмоқда