Тошкентда 400 минг сўм бўлган билет Чимкентда 116 минг. Нега?

Тошкентда 400 минг сўм бўлган билет Чимкентда 116 минг. Нега?
Олмаота шаҳрига бориш учун Тошкентдан поезд билетларини қидирдим. Бугунга бор экан. Тезюрар «Тальго» поезди. Ўзбекистон темир йўллари сайтига кириб, нархини билдим: энг арзон билет 328 824 сўм. Купе - 756 931 сўм, люкс - 1 091 103 сўм. Сайтда ёзилишича, чипта нархи билан бирга воситачилик йиғими ҳам олинаркан. МДҲ давлатларига қатнайдиган поездлар учун 70 000 сўм. Жами 400 000 сўмга яқин бўларкан. Қимматлик қилди.

Бор-ей деб «Черняевка»дан Чимкентга йўлга чиқдим. Таксида 1500 тенге (33000 сўм) билан Чимкент темирйўл вокзалига етиб олдим. Шу ердан айни Тошкент-Алмати поездидан Чимкентдан Алматигача билет олдим: 3800 тенге (83600 сўм). Тошкентда 400000 сўм бўлган билет Чимкент орқали менга 116600 га тушди. Ўша рейс, ўша поезд, ўша вагонлар, ўша йўл. Тошкент-Чимкент ораси 130 км холос. Билет нархи эса камида 3 баравар арзон.

Нега? Шундай таажжубли савол билан мурожаат қилмоқда Давронбек Тожиалиев "Хабар.уз" сайтида ёзган мақоласида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ali 15 июн 2019 23:06
    Oddiy monopolist

    Monopolist
  2. Валикузи 15 июн 2019 19:25
    Давлат халкни шилиш кабагаллаштириш
    Билан овора.бой халк керак эмас давлатга
    Бой булса итоат , муте булмай колади.Рассиядан келаетган поездлар ва
    Самалет чипталари хам ута киммат.кушниларда анча арзон.Бизни хукумат халкни уйлади.хокимият чин манода халк хокимияти булганда.депутатларга. жавоб бериш керак.булди итоаткор чаппакчи депутатлардан туйди халк.Афсус яна мустакил фикри йук депутатларни сайлашга уринишади.яна эски тос эски хаммом.булаверади.
  3. Анноним 15 июн 2019 09:17
    Дә в темир жолдагылар тупойлар ку.
  4. Ихтиер 15 июн 2019 02:35
    Бутун Узбекистанда шу ахвол. Давлат даромад олиш учун завод фабрика куриб утирадими. 30 милиондан ортик халки бор. Уларни хаммасини яхши иш билан таминлаб куйган. Халкни норизо килиб каергача боришаркан.
  5. ЧЕЛОВЕК 15 июн 2019 00:19
    Узбекистон буйлаб сайехат килинг...
  6. Жалолиддин 14 июн 2019 22:48
    Еб тўймаган ялаб ҳам тўймайди!Ўзларининг йўлкираларини ҳам Халқдан олиб текинга юриш учун!Яна камига ишхонанинг пулини ҳам талаб банкирот қилади,сўнг чет элга сотади еб-тўймас очофатлар!
  7. Озод Сапарбаев 14 июн 2019 19:00
    Хаа расвосини чикардилар самалёт чиптаси хам шу ахвол . Яна кассада билет йук деб вагонларни буш кетишини куринглар
  8. Комилжон 14 июн 2019 18:43
    Нега шунака,качон оддий халкни уйлийди Узбекистон темир йул ва Узбекистон хаво йуллари.уларни рахбарларини халк душмани сифатида камаш керак.
  9. znt 14 июн 2019 17:00
    O'zbekiston xalqini talash uchun.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда 400 минг сўм бўлган билет Чимкентда 116 минг. Нега?