Масжид ортидаги “фаҳш раста”лари кимнинг назоратида?

Масжид ортидаги “фаҳш раста”лари кимнинг назоратида?
Бугун дунё илму фани жадал ривожланиб, табиатнинг энг мавҳум сирларини ҳам очиш имконияти пайдо бўлган бир пайтда, ижтимоий ҳаётда шаҳват, фаҳш иллатлари ортиб бораётгандек. “Порноиндустрия” — беҳаё маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат илму фан, ҳатто санъат, адабиёт ютуқларидан турли жинсий разилликлар, садизм, мазахизм ва ҳоказо... ҳурмача қилиқларни тарғиб қилишда фойдаланаётгани ўта ачинарли ҳолат.

“Порноиндустрия” ҳаёсиз видео ва суратларни тарқатишдангина иборат эмас. У ижтимоий тармоқлардаги ўйинлар, беҳаё китоблар, ниҳоят “катталар учун ўйинчоқлар” деб аталувчи — оила, муҳаббат, иффат сингари муқаддас тушунчалар илдизига болта уришга мўлжалланган кенг кўламли хавф ҳисобланади.

Мазкур саноат, у ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишга мўлжалланган “S**SHOP”(фаҳш дўкон)лари дунёнинг аксар қисми — АҚШ, Канада, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Хитой ва ҳатто Россия Федерацияси сингари қатор ривожланган давлатларда мутлақо қонуний — “легал” фаолият юритяпти. Бундай дўконлар орқали оилада хотин ёки эр ўрнини қайсидир маънода босишга мўлжалланган воситалар, робот қўғирчоқлари сотилмоқда, ҳатто сунъий онг технологиялари билан жинсий эҳтиёжни таъминлашга уринилмоқда. Шукрки, юртимизда бундай саноатга қарши кураш бўйича ҳуқуқий база яратилган. Бунинг натижасида “фаҳш дўкон”лари ташкил қилинишига йўл қўйилмайди. Аммо, келажагимиз бу балодан ҳимояланган, деб ҳисобласангиз адашасиз. Сабаблари эса бир нечта...

Масжид яқинидаги савдо

Пойтахтимиздаги “Қўйлиқ” бозорига ҳеч йўлингиз тушганми? Одатдагидек бозор-да, дейишингиз мумкин. Ўша бозор атрофида, энг ачинарлиси, “Қўйлиқ ота” масжидига яқин ҳудудда дори воситалари ҳамда “беҳаё” маҳсулотларнинг очиқдан-очиқ савдо-сотиғи йўлга қўйилганига нима дейсиз? Бу ерда уят ва андиша унутилган. Ачинарлиси, сотувчи ва харидор ўртасидаги муносабатни кўрган киши, оддий воситалар савдоси бўляпти-да, деган хаёлга боради. Бироқ инсонни қабоҳат оламига бошловчи аллақандай воситаларни кўз-кўз қилаётган савдогар уяту ор-номусни унутиб қўйганини кўриб, ёқа ушлаши аниқ. Наҳотки, бу ҳолатга тегишли мутасаддилар панжа ортидан қараб келаётган бўлса?

—Афсуски, бундай ноқонуний савдо-сотиқни илдизи билан қўпориб ташлаб бўлмаяпти, — дейди Тошкент шаҳар Бектемир туман “Нурафшон” маҳалласи раиси Шавкат Икромов. — Бу — биз учун энг оғриқли нуқта. Жорий йил бошидан буён бир неча марта ички ишлар бўлими, Солиқ қўмитаси ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳамкорлигида рейдлар ўтказилди. 50 дан ортиқ киши жаримага тортилди. Сотилаётган воситалар олиб қўйилди. Энг қизиғи, бу ердагиларнинг барчаси қонунга хилоф иш қилаётганини яхши билишади ва ҳар доим қочиб кетишга шай туришади. Рейд ўтказилгандан сўнг бир ҳафта савдо тўхтайди ва кейин яна ўша эски ҳолига қайтади. Савдо қилаётганлардан биронтаси маҳалламизда яшамаса-да, барча айб ва шармандалик афсуски, бизнинг бўйнимизда. Энг ачинарлиси, ёши бир жойга бориб қолган, ёшларга маслаҳат берадиган нуронийлар ҳам шу иш билан шуғулланишаётганидир. Ёшларни тартибга чақириш ёки койиш мумкин, аммо катталарнинг ўзи тарбияга муҳтож бўлса-чи? Аслида бундайлар учун қонунда қаттиқроқ чоралар кўрилиши керак, деган фикрдаман. Чунки қўлланилаётган жарималарнинг ўзи етарли бўлмаяпти. Жиддий чоралар билан бу каби ноқонуний савдоларга чек қўйиш мумкин.

Дарҳақиқат, сотувчилар орасида ўсмир йигит-қизлардан тортиб нафақа ёшидаги кексалар ҳам бор. Улар нафақат дорилар, балки “беҳаё” маҳсулотларни овози борича “реклама” қилишганидан киши қочишга жой топа олмайди. Ахир халқимиз азал-азалдан ўзининг ҳаёси, ибоси ва андишаси билан ажралиб турган. Яширин савдо расталари оралаб у ердагиларнинг даромадлари, сотувдагиларига бўлган талаблар ҳақида қизиқиб суриштирганимиздан ғазабланган бир аёлнинг “шу орқали рўзғоримни юритяпман, сенга нима?” деган қабилидаги жавобини эшитдик. Тўғри, бу воситаларни сотиб ўз оиласини моддий жиҳатдан таъминлаши мумкиндир, аммо шу аёл ўнлаб оилаларнинг тотувлигига, бахтига дарз етказиши, қанчадан-қанча ёшларнинг онгу шуурини беҳаёлик билан заҳарлаши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмикан?

Порнографик дискларнинг яширин савдоси

Баъзида аҳоли гавжум жойларда аудио ва видео дисклар турли шахслар томонидан ноқонуний равишда сотилаётганига гувоҳ бўламиз. Бу айримлар учун яхшигина даромад манбаига ҳам айланиб улгурган. Қайд этиш керакки, мазкур “ишбилармон”лар зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузишни тарғиб қилувчи, миллий менталитетимизга мос келмайдиган мазмундаги аудиовизуал асарларни сотмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди.

Яқинда ўғлим билан пойтахтимиздаги “Янгиобод” бозорига бордик, — дейди “Бўзсув” маҳалласидан Дилором Собирова. — Дам олиш куни бўлгани учун бозор сотувчи ва харидорларга тўла. Она-бола бозор ичкарисига кирдик. Шунда бир ўсмир қиз ўғлимнинг ёнига келиб, қўлидаги дискларга ишора қилганича нимадир дегандек бўлди. Қизнинг иккинчи мартоба хитобидан сўнг, тўғриси, ўғлимнинг ёнида жуда уялиб кетдим. Бировга айтиб бўлмайдиган беҳаё тарздаги реклама эди. Қиз ўғлимнинг порнографик дискларга бефарқлигини кўргач, бошқа харидор топиш илинжида ёнимиздан узоқлашди.
Шу ўринда савол туғилади. Наҳотки, ўсмир қиз порнография нима эканини билса? Ҳаммадан ҳам ачинарлиси, бозор ичкарисида юк ташувчи аравада айнан порнографик маҳсулотларни очиқдан-очиқ сотиб юрганларни учратиш мумкин. Хоҳлайсизми-йўқми, аравадагиларга кўзингиз тушади. Аравани бир-бирига кўрсатиб кулаётган ёш йигитларни, ёки бошини чайқаб ўтаётган хотин-қизларни учратиш мумкин.

Бугунги кунда бундай ноқонуний товарлар савдосининг олдини олиш борасида Божхона ходимлари томонидан бир қанча амалий ишлар бажарилмоқда. Мисол учун, “Жартепа” постида Божхона ходимлари томонидан 4 ойда 9666 дона порнографик дисклар ушланган. Кўриниб турибдики, мамлакатимиз ҳудудига кириб келаётган порнографик маҳсулотлар ушлаб қолинса-да, ички бозорларимизда қинғир йўллар орқали кириб келган маҳсулотлар айланмаси ҳамон давом этмоқда. Иллатнинг илдизи — бефарқлигимизда. Бундай кимсаларнинг фаолиятини учун нафақат тегишли органлар балки, бир бутун маҳалла аҳли ўз назоратига олса, албатта, натижага эришиш мумкин. Зеро, “беҳаёлик” фарзандлар тарбиясини издан чиқаради, тубанликка етаклайди.

Нилуфар ЮНУСОВА

«Mahalla»

Ўхшаш янгиликлар

  1. Улугбек 17 июн 2019 06:44
    Рахмат опа жуда долзар мавзу
  2. Жалолиддин 14 июн 2019 23:00
    Тепадагиларнинг ўзлари ишбошилар,тенгшерикка ишлашаркан!
  3. Контир 14 июн 2019 21:18
    Мачитлар хадан ташкари кантрол дан чикиб кетиябди.. Бу кетишда якинда диний акида параслар уз хукукини уазиши хеч гап эмас.. Дин бу довлат ичидаги довлат.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Масжид ортидаги “фаҳш раста”лари кимнинг назоратида?