«Ҳар иккита мансабдордан бири — порахўр» — ўзбекистонликлар мамлакатдаги коррупция ҳақида қандай фикрда?

«Ҳар иккита мансабдордан бири — порахўр» — ўзбекистонликлар мамлакатдаги коррупция ҳақида қандай фикрда?
“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Унинг қайд этишича, қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир. 29 фоиз сўралганлар эса, мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер деб ҳисоблайди.

“Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди“, деган Йўлдошев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шерзод 15 июн 2019 16:53
    Сунги вактларда хокимят ва унга буйсунувчи ташкилотларда коррупция авж олди! Айникса Фаргона вилоятида
  2. Одам 15 июн 2019 16:32
    Батон,
    Тескар сига айтдингиз, 99,9фоиз порахур, нимасини яширасиз
  3. Реалист 15 июн 2019 16:31
    100% Коррупция деяверинг,адашмайсиз.Биз коррупция бўйича шимолий Кореядан ўтиб кетдик.
    Сўз эркинлиги бўлмаган жойда
    коррупция гуллаб яшнайди деган эди қайсидир Америка президенти.Буни ўзимиз кўриб
    турибмиз.
  4. Батон 15 июн 2019 13:35
    66,5% пора берадиганлар ва 33,5% пора оладиганлар катнашибди ))

    66,5% пора берадиганлар ва 33,5% пора оладиганлар катнашибди ))
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ҳар иккита мансабдордан бири — порахўр» — ўзбекистонликлар мамлакатдаги коррупция ҳақида қандай фикрда?